Ҳавздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир кишини ўз қўллари билан бирма-бир суғорадиларми?
Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: Набий ﷺ дедилар: “Менинг ҳавзим (кенглиги) бир ойлик йўл масофасига тенг. Уни суви сутдан оқроқ, ҳиди мушкдан хушбӯйроқ, идишларининг сони осмондаги юлдузлар сингари кўп. Ким ундан ичса, ҳеч қачон чанқамайди.”(Бухорий, 6579; Муслим, 2292)
Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар:
“Мен Набий ﷺни шундай деганларини эшитдим: «Мен сизларнинг олдингиздан (Ҳавзни ёнида) кутиб тураман. Ким унга келса, ичади. Ким ичса, ҳеч қачон чанқамайди…»”
(Бухорий, 7051; Муслим, 2291)
Бу ҳадислардан хулоса
Ҳадислардан очиқ-ойдин маълум бўладики, ким Ҳавзидан ичса, у киши абадий чанқамайди. Бу эҳсондир ва уммат учун катта неъматдир.
Қозий Иёз (рохимаҳуллоҳ) шундай дейдилар:
“Ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, Набий ﷺнинг бутун умматлари Ҳавзидан ичадилар. Фақатгина диндан қайтган, уни ўзгартирган ва бидъатга кетганлар бундан маҳрум бўладилар.”
(«Икмалул-Муълим», 7/130)
Набий ﷺ умматни ўз қўллари билан суғорадиларми?
Ҳадислардан шундай хулоса чиқадики:
✅ Ҳавзидан одамлар ўзлари ичадилар ёки ўша ердаги идишлар билан ичилади.
🟠Набий ﷺ ўз қўллари билан умматни суғорадилар, деган ҳеч қандай саҳиҳ далил йўқ.
✅ Агар бу иш содир бўлганида эди, Набий ﷺ бу ҳақда хабар берган бўлар эдилар.
Шу сабабли, “Аллоҳим, мени Расулуллоҳнинг қўлларидан сув ичишга муяссар қил” деб дуо қилиш дуода чегарадан чиқиш бўлади. Чунки бу иш ҳақида ишончли маълумот йўқ.
Ибн Қаййим (роҳимаҳуллоҳ) шундай деганлар: “Ҳар қандай дуо агар Аллоҳнинг ҳикматига зид бўлса, ёки Унинг шариатига ва хабарига қарши келса, бундай дуо чегарадан чиқиш ҳисобланади ва Аллоҳ бундай дуони ҳам, уни қилган кишини ҳам яхши кўрмайди.”
(«Бадаиул-Фаваид», 3/524)
Хулоса
🟠Ҳавзи Кавсар ҳақида саҳиҳ хабарлар бор, ундан ичган киши ҳеч қачон чанқамайди.
🟠Ҳавзи Кавсардан ичиш учун дуо қилиш жоиз, аммо “Набий ﷺнинг қўлларидан ичишни сўраш” ҳақида аниқ далил йўқ.
🧕Аллоҳ бизларни Ҳавздан ичишга муяссар қилсин ва бизларни ўз раҳматига олсин!
@oxirathovlisi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1