Мана бу икки тулки Амстердам йўлларидан бирида ташлаб кетилган олма учун урушишмоқда. Аслида бу олма уларни овлаш учун ташланган. Уларнинг нафслари эса олмани шундай хоҳлаяптики, натижада атрофдаги хатар кўринмаяпти.
- Нафс шундай, сизни кофир қолиб мусулмон билан овора бўлишга чорлайди;
- Нафс шундай, сизни хоин қолиб содиқ билан шуғулланишга чорлайди;
- Нафс шундай, ўзингиз катта хатар ёқасида турган бўласиз ва лекин сизни бошқа нарсалар билан чалғитади.
Умрингиз ҳам ўтиб боряпти, яқинда Аллоҳга йўлиқасиз. Нафс сизни охират қолиб дунё билан, савоб қолиб бекорчилик билан, бекорчилик қолиб гуноҳ билан банд қилишига қўйиб берманг!
﴿وَیُرِیدُ ٱلشَّیۡطَـٰنُ أَن یُضِلَّهُمۡ ضَلَـٰلَۢا بَعِیدࣰا ٦٠﴾
Ва шайтон уларни бутунлай йўлдан (яъни ҳақдан) адаштиришни хоҳлайди (Нисо: 60).
Jannati_Rayyon
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев