إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِینَ كِتَـٰبࣰا مَّوۡقُوتࣰا
Маъноси: албатта намоз ўқимоқлик мўминлар устига вақти билан фарз қилинмишдир.
Абу Ҳурайра р.а. дан қилинган ривоятда: Беш вақт намоз ўқимоқ сабабли Аллоҳ Таъала гуноҳларни афу этади.
Абу Бакр Сиддиқ р.а. ривоят қилган Ҳадисда: Гуноҳи кабиралардан сақланса, беш вақт намоз ва Жумъа намози иккинчи Жумъагача бўлган оралиқдаги гуноҳи сағираларга каффарот бўлиб, уларнинг афу қилинмоғига сабаб бўлур.
Намоз - Аллоҳ Таъала буюрган тариқада кўнгли ва аъзоси билан ибодат қилмоқликдир. Ҳар бир мўмин бандага 5 вақт намоз фарз қилинган: бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон намозлари. Жума куни эса пешин намози ўрнига Жума ўқимоқлик Фарздир.
Ийд Рамазон, ийд Қурбон намозлари, хуфтондан сўнг витр намозини ўқимоқлик Вожибдир.
Рамазон ойида хуфтондан сўнг ва витрдан олдин ёки кейин таровеҳ ўқимоқлик Суннатдир.
Бошқа нафл намози Мустаҳабдир. Маййит учун жаноза намози ўқимоқлик Фарзи кифоядир. Фарзи кифоя орадан бир ёки бир неча киши адо қилса бошқалардан ҳам соқит бўладиган фарздир. Масалан: бир маҳалладан бир кишининг жаноза намозини адо қилмоғи бошқалардан шу фарзни соқит қилади.
Ибодати исломия 📚
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев