Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Кунларингизнинг энг яхшиларидан бири бу жумадир. У кунда Одам алайҳиссалом яратилган, шу кунда вафот топган, шу кунда сур чалинади, шу кунда қичқириқ келади.
Менга саловотни кўпайтиринглар, айтган саловотларинг менга етказилади", дедилар.
Шунда саҳобалар:
"Ё Росулуллоҳ, сизга саловотларимиз қандай етказилади? Танангиз тупроққа қўшилиб кетган бўлмайдими?", деб сўрадилар.
Росулуллоҳ:
"Аллоҳ ерга пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг жасадларини ейишни ҳаром қилган" , дедилар.
Имом Абу Довуд ривояти. Санади саҳиҳ.
Ҳамма дунё ташвишларини унитиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга беш дақиқа саловот айтишнинг ўзгача лаззати бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев