(кўз, қулоқ, бурун ва оғиз ҳатто инсондаги кичик томирлар ҳам беҳудага яратилмаган).
Инсоннинг қулоғидаги суюқликни аччиқ бўлишининг ҳикмати, ҳар хил ҳашаротларни кириб кетмаслиги учундир. Ҳар ишни тадбирини қилган Зот, ҳатто буруннинг ичидаги тукларни ҳам
беҳуда яратмай фильтр қилиб қўйди. Агар буруннинг ичида туклар бўлмаганида, унга чанглар кириб кетарди. Бурунда ҳавога
мослашиш хусусияти бор. Ҳаво совуқ бўлган пайтда бурун ҳавони
иситиб, иссиқ бўлган пайтда эса совитиб беради. Бундан мақсад
одам танасига ҳаво бир хил мўътадил киришидир. Агар Аллоҳ таоло бунинг тадбирини қилмаганида, совуқ ҳавода мия фаолияти сустлашган бўлар эди. Иссиқ ҳаво қоннинг қуюқлашишига олиб
келарди. Инсон танаси учун бир хил 36,6 С ҳарорат керак. Аллоҳ
таоло ҳеч бир аъзони беҳуда яратган эмас.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6