Турк олимларидан бири Германияга борганини ҳикоя қилади:
«Мен бир йиғилишга чақирилдим, сўнг йиғилиш тугагач одамлар менга бир аёл ҳақида айтишдики:
— Сизни танийдиган, китобларингизни ҳам ўқиган бир аёл бор, уни сизга айрим саволлари бор экан, дейишди.
Мен:
— Майли, вақт ажратаман, деб у билан кўришишга рози бўлдим.
Мажлисдан кейин ёши ўттизларда бўлган бир ногирон аёл аравасида чиқиб келди. Баданида уч бармоғидан бошқа ҳеч бир аъзоси ишламасди. Ҳатто бошини ҳам у ёқ, бу ёққа буролмас экан. Танасида фақатгина уч бармоғи ишлар экан, шу билан айрим ишларни қиларкан:
1. Телефон ишлатиш,
2. Китоб ўқиш,
3. Кампиютер ишлатиш. Мана шу ҳолатдаги ногирон аёл.
Келиб ўзини таништирди ва ўзининг қилаётган фаолияти ҳақида айтиб берди ҳамда маслаҳатлашмоқчи бўлиб менга деди:
“Бу ерда мен уюшма ташкил қилиб, унда кичкина қизчалар учун дин асосларидан дарслар ва бошқа дарслар очдим. Кейин ўрта ёшли қизлар учун ҳам дарслар ташкил қилдим. Ундан кейин катта аёлларга ҳам дарслар ташкил қилдик, қолаверса ҳафтада бир неча мартта дарс қиламиз. Ундан ташқари уйларда хос дарсларимиз ҳам бор”, деди.
Мен бундан ҳайрон қолдим, яъни бу аёл шу аравачада юриб, шунча ишга қандай улгурябди? Қандай бунча ишни қилябди, унинг шу ишларга ҳимматини етганига ҳайрон қолдим.
У аёл яна сўзида давом этадики:
“Бу ерда (Германияда) қаровсиз қолган қариялар жуда ҳам кўп, фарзандлари ташлаб кетади, зотан кўпчилигининг фарзанди ҳам йўқ. Қаровсиз ўзлари уйида бошқаларга муҳтож бўлиб қолиб кетади.
Мен шуларни ислом динига даъват қилиш мақсадида шундай нарсани ташкил қилдимки, шундай қарияларни топиб, ҳар бирини мусулмон оилаларга боғлаб қўйдим, ўша мусулмон оила бориб зиёрат қилиб туради, эҳтиёжлари бўлса, касал бўлса қарайди, яъни, шу билан динга муҳаббат уйғотиб, динга даъват қилади”, деди.
Бу иш шу даражада ривожланадики, ҳатто Германиянинг медиясига тушади. Германиянинг бутун журналистлари келиб, машҳур бўлиб, долзарб мавзуга айланиб кетади. Кейин Германиянинг ҳукуматидан одамлар бу аёлнинг олдига келишади. Сўнг айтишадики, биз давлат миқёсида қилолмаган ишни сиз бир уюшма бўлиб қандай қилябсиз?
(Яъни, бу давлатнинг муаммоси, қаровсиз оилаларни қараш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш)
Лекин биз давлат бўлиб бу нарсани эплолмаябмиз, сиз кичкина уюшма бўлиб қандай қилябсиз, деб ҳайрон қолишган.
Кейин улар аёлга айтадики, сизнинг бутун лоиҳаларингизда биз ёрдам берамиз.
Шунда мен аёлдан сўрадим:
“Биз ҳам бир жамоат билан ишлаймиз, лекин шунча ишларга зўрға улгурамиз. Сиз эса битта ўзингиз шундай ногирон ҳолатда қандай қилиб бу ишларга улгурябсиз?”.
Аёл айтдики:
«Мен бу бармоқларнинг ҳисобини қандай бераман? Шуни доим ўйлайман, яъни шу уч бармоқ билан яна нималар қилсам бўлади, деб ўйлайман. Қиёмат куни Аллоҳ Таоло менга: “Шу уч бармоқларинг билан фалон-фалон ишларни ҳам қилишинг мумкин эди-ку! Нега қилмадинг?!”, деса нима деб жавоб беришдан қўрқаман😢😭
Субҳаналлоҳ мана бу иймон.
Иймон амалга айланган.
Иймон ҳаракатга айланган.
Ақида ҳаётга айланган.
Чунки ақида инсоннинг қалбига ҳақиқий маънода кирса, инсон бир жойда ўтиролмай қолади.
Аллоҳ Таоло бу аёл билан бизга ҳужжат қоим қилмоқда!
Эй биродар! Динга хизмат қилмасликка баҳонангиз борми? ҳеч қанақа баҳона йўқ сизда!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1