👇
Шамсуддин Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
⚡️Номаҳрам эркак-аёлларни аралаш бўлишига йўл қўйиш ҳамма ёмонлик-балоларнинг илдизидир ва жамиятни бузилиб, оммавий уқубатлар келишининг энг катта сабабидир.
⚡️Номаҳрам эркак-аёлларни аралаш-қуралаш бўлиши зино, фахш ишларни кўпайишига сабабдир. Фаҳш ишлар кўпайиши эса оммавий ўлимга ва кети узилмайдиган тоъун-вабони келишига сабаб бўлади.
⚡️Тафсир китобларида зикр қилинган:
Мусо алайҳиссаломнинг аскарларига бузуқ аёллар аралашиб, қўшин орасида фаҳш ишлар содир бўлган. Аллоҳ таоло уларга тоъун-ўлат вабосини юбориб, бир кунда етмиш минг одам вафот этган🌱
⚡️Аёлларни эркаклар олдида очиқ-сочиқ, ясан-тусан қилиб, ҳусни-жамолини кўз-кўз қилиб юришига йўл қўйиш зинони тарқалишига сабаб бўлса, зино оммавий қирғин келишига сабаб бўлади.
⭕️Бундай ишлар динга зарар беришидан олдин дунёга, жамиятга қандай ёмонликлар олиб келишини ҳокимлар билганида эди, ундан ман қилишга қаттиқ ҳаракат қилар эдилар.
الطرق الحكمية في السياسة الشرعية: [408-409].
ابن قيم الجوزية (المتوفى : 751هـ)
islomiy_odob1
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1