Деҳқон уни чиқаришга ҳар чанд уринмасин, чиқара олмабди. Охири деҳқон тақдирга тан берибди ва: эшагим ўзи қариб, анча ишдан қолган эди. Энди уни шу ерга кўмиб қўя қолай, барибир қудуқнинг ҳам суви йўқ, дебдида атрофидаги қўшниларини ёрдамга чақирибди. Ҳаммалари қудуқдаги эшакнинг устидан тупроқ ташлай бошлашибди. Устига тупроқ ташланаётган эшак бир силкиниб, устидан тупроқни тушуриб юборар, тупроқ тушган сари оёғининг ости кўтарила борар эди. Охир оқибат ташланган тупроқлар эшак учун юқорига чиқишга зинапоя вазифасини ўтади ва натижада эшак қудуқдан чиқиб, ўлимдан қутилиб қолди.
P.S.: Ҳаёт сизнинг устингизга қанчадан қанча тупроқ, кир чирларни сочади. Сиз ўзингизга отилаётган тошми, тупроқми, яна шунга ўхшаш ахлатларни устингиздан ирғитиб ташланг. Улар сизни кўмиб ташлашига қўйиб берманг. Аксинча, ўз мақсадингизга эришиш йўлида ҳаракатдан тўхтаманг. Бу ҳаётда сиз рўбарў келаётган ҳар қандай муаммо сиз учун юқорига кўтарилиш пиллапоясидир. Шу пиллапоялардан кўтарилиш орқалигина юқори даражаларга эришасиз.
Улар сизга ташлаган тупроқдан олдинга бориш учун фойдаланинг!!!
Бахтли бўлиш учун 5 қоидани ёдда тутинг:
1. Юрагингизни нафратдан озод қилинг.
2. Фикрингизни озгина бўлсада чалғитадиган нарсалардан озод қилинг.
3. Ҳаётингизни соддалаштиринг.
4. Кўпроқ беринг ва камроқ кутинг.
5. Кўпроқ севинг ва ... лойларни қоқиб ташланг, чунки бу ҳаётда сиз муаммо эмас, балки ечим бўлишингиз керак!
Ибратдир дунё
🌐 @oxirathovlisi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1