Ишқ даъвосин манга қилма, ёлғон ошиқ,
Ошиқ бӯлсанг бағринг ичра кӯз қони йӯқ,
Муҳаббатни шавқи бирла жон бермаса,
Зойе кечар умри они, ёлғони йӯқ.
Ишқ богини меҳнат тортиб кӯкартмасанг,
Хорлик тортиб шум нафсингни ӯлдирмасанг,
Оллоҳ дебон ичга нурни тӯлдирмасанг,
Валлоҳ-биллоҳ сенда ишқни нишони йӯқ.
Ҳақ зикрини мағзи жондин чиқармасанг,
Уч юз олтмиш томирларинг тебратмасанг,
Тӯрт юз қирқ тӯрт сӯнгакларинг қул қилмасанг,
Ёлғончидир, Ҳаққа ошиқ бӯлгони йӯқ.
Нафсдин кёчиб, қаноатни пеша қилтон,
Ҳар ким топса, рози бӯлиб, бӯйин сунғон,
Яхшиларга хизмат қияиб дуо олғон,
Андоқ ошиқ маҳшар куни армони йӯқ.
Роҳат ташлаб жон меҳнатин хушлаганлар,
Саҳарларда жонин қийнаб ошлаганлар,
Ҳойи ҳавас моуманни ташлаганлар,
Чин ошиқдир, ҳаргиз они ёлғони йӯқ.
Ишқ дардини бедардларга айтиб бӯлмас,
Бу йӯлларни уқбоси кӯп, ӯтиб бӯлмас,
Ишқ гавҳарин ҳар номардга сотиб бӯлмас,
Бехабарлар ишқ қадрини билгони йӯқ.
Ишққа тушдинг, ӯтга тушдинг, куйиб ӯлдинг,
Парвонадек жондин кечиб ахгар бӯлдинг.
Дардга тӯлдинг, ғамга тӯлдинг, телба бӯлдинг,
Ишқ дардини сӯрсанг ҳаргиз дармони йӯқ
Бошинг кетар бу йӯлларда ҳозир бӯлғил,
Ишқ йӯлида ӯлмас бурун зинҳор ӯлғил,
Пир этагин маҳкам тутиб, хизмат қилғил,
Хизмат қилғон ҳаргиз йӯлда қолғони йӯқ.
Ошиқ эрмас жононига жон бермаса,
Деҳқон эрмас кетмон чопиб нон бермаса,
Мунда йиғлаб охиратда жон бермаса,
Йӯлда қолғон бӯйи худо олғони йӯқ.
Эй бехабар, ишқ аҳлидин баён сӯрма,
Дард истагил, ишқ дардига дармон сӯрма.
Ошиқ бӯлсанг, зоҳидлардин нишон сӯрма,
Бу йӯлларда ошйқ ӯлса товони йӯқ,
Зоҳид бӯлма, обид бӯлма, ошиқ бӯлғил,
Меҳнат тортиб ишқ йӯлида содиқ бӯлғил.
Нафсни тепиб даргоҳиға лойиқ бӯлғил,
Ишқсизларни ҳам жони йӯқ, имони йӯқ.
Ишқ савдоси кимга тушса расво қилур,
Партав солиб Ҳақ ӯзиға шайдо қилур,
Мажнуи сифат ақлин олиб Лайло қилур.
Оллоҳ ҳаққи бу сӯзларни ёлғони йӯқ.
Қул Хожа Аҳмад, жондин кечиб йӯлға киргил,
Андин сӯнгра эранларни йӯлин сӯрғил,
Оллоҳ дебон ҳақ йӯлида жонинг бергил,
Бу йӯлларда жон бермасанг имкони йӯқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев