Ул қодирим, қудрат бирлан назар қилди,
Хуррам бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Ғариб банданг бу дунёдин гузар қилди,
Маҳрам бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Зокир бӯлиб, шокир бӯлиб ҳақни топдим,
Дунё уқбо ҳаром қилиб, янчдим, тебдим,
Шайдо бӯлиб, расво бӯлиб, жондин ӯтдим,
Беғам бӯлиб ер остиға кирдйм' мано.
Шумлигимдин тоғу тошлар сӯкди мани,
Фосиқ тилда сӯкиб, айди, феълинг қани?
Ошиқ бӯлсанг аввал боқиб ҳақни тани,
Маҳрам бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Сизни, бизни Ҳақ яратди тоат учун,
Эй булаъжаб, ичмак, емак роҳат учун,
Қолу бало, руҳим бори туҳмат учун,
Адҳам бӯлиб ер остига кирдим мано.
Нафсим мени кӯб югуртди Ҳаққа боқмай,
Кеча-кундуз беғам юрдим ёшим оқмай.
Ҳою ҳавас моумонлик ӯтқа ёқмай,
Пургам бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Қулни кӯрсам хизмат қилиб қули бӯлдим,
Туфроқсифат йӯл устида йӯли бӯлдим,
Ошиқларни куйиб ӯчган кули бӯлдим,
Ҳамдам бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Жрцдаи кечиб меҳнат тортдим, бандам деди.
Қонлар ютиб Оллоҳ дедим, раҳм айлади,
Дӯзах ичра бӯлмасмн деб ғамим еди,
Хуррам бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Ёшим етди олтмиш учқа бир кунча йӯқ,
Во дариғо, ҳақни топмай кӯнглум синуқ,
Ер устида султонмен деб бӯлдим улуғ,
Шокир бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Шайхман дебон даъво қилиб йӯлға қолдим,
Фашу дастор пӯчак пулға сотиб келдим.
Нафсу ҳаво туғён қилди, ҳориб қолдим,
Бедам бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Бошим туфроғ, ӯзим туфроғ, жисмим туфроғ,
Ҳақ васлиға етармен деб руҳим муштоқ.
Куйдим, ёндим, бӯлолмадим ҳаргиз офоқ,
Шабнам бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Пиру муғон назар қилди, шароб ичдим,
Шибли йнслиғ само уриб, жондин кечдим,
Сармаст бӯлиб, элу халқдин тониб қочдим,
Замзам бӯлиб ер остиға кирдим мано.
Қул Хожа Аҳмад, носиҳ бӯлсанг, ӯзингга бӯл,
Ошиқ бӯлсанг жондин кечиб бир йӯли ӯл,
Нодонларға айтсанг сӯзинг қилмас қабул,
Мукҳам бӯлиб ер остига кирдим мано.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев