Кӯнгул кӯзин ёритмайин тоат қилса,
Даргоҳиға мақбул эмас, билдим мано.
Ҳақиқатдин бу сӯзларни пок ӯрганиб,
Ломаконда Ҳақдан сабоқ олдим мано.
Биру борим сабоқ берди парда очиб,
Еру кӯкда туролмади шайтон қочиб,
Ишрат қилиб ваҳдат майдин тӯя ичиб,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Ишқ мақоми турлик мақом ақлинг етмас,
Бошдин-оёқ жабру жафо, меҳнат кетмас,
Маломатлар, иҳонатлар қилса ӯтмас,
Ломаконда Ҳакдин сабоқ олдим мано.
Ишқ балоси бошқа тушса нолон қилур,
Ақлинг олиб, беҳуш қилиб ҳайрон қилур,
Кӯнгил кӯзи очилған сӯнг гирён қилур,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Ёғлар эрдим сақар вақтда нидо келди,
Дийдоримни кӯрсатай деб ваъда қилди,
Ақлим олиб, беҳуш қилиб, ишқин солди,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Мунда жафо чекканларга дийдори тахт,
Рӯзи маҳшар ато қилгай ҳам тахту бахт.
Яратганда қилган ӯзи ошиққа аҳд,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Чӯллар кезиб, халқдин безиб, ишқин сӯрғил,
Банда бӯлсанг, Ҳақдин қӯрқиб, йиғлаб юрғил.
Дийдорини талаб қилсанг ҳозир бӯлғил,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Кӯзларимдин қонлар тӯкиб ёд этмадим,
Юз минг турлик меҳнат солдинг, дод этмадим
Сендан қӯрқиб хаста кӯнглим шод этмадим,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Оллоҳ дарди сотқу эрмас сотиб олсанг,
Пиру муғон хизматида хок бӯлмасайг,
Ҳақ йӯлиға кириб бӯлмас пок бӯлмасанг,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Эй ёронлар, ишқ дардиға даво бӯлмас,
То тириксан ишқ дафтари адо бӯлмас,
Тор лаҳадда устихони жудо бӯлмас,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Ишқ подшоҳ, ошиқ фақир, дам уроямас,
Ҳақдин рухсат бӯлмағунча сӯзлай олмас,
Ҳақ пандини олғон дунё излай олмас,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Қул Хожа Аҳмад, етти ёшда сабоқ олдим,
Саккизимда дунё уқбин талоқ қӯйдим,
Тӯққизимда худойимни ҳозир билдим,
Ломаконда Ҳақдин сабоқ олдим мано.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев