Қулҳуваллоқ субхоналлоҳ вирд айласам,
Биру борим дийдорингни кӯрарманму?
Бошдин-оёқ ҳасратингдан дард айласам,.
Биру борнм, дийдорингни кӯрарманму?
Эллик бирда чӯллар кезиб гиёҳ йиғдим,
Тоғлар чиқиб тоат қияиб кӯзим ӯйдим,
Дийдорини кӯролмадим, жондин тӯйдим,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Эллик икки ёшда кечдим хонумондин,
Хонумоним на кӯрингай, балки жондин,
Бошдин кечдим, жондин кечдим, ҳам имондин,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Эллик учда ваҳдат майдин рӯзи қилди,
Йӯлдин озғон гумроҳ эдим, йӯлға солди.
Оллоҳ дедим, лаббайк дебон қӯлим олди,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Эллик тӯртда вужудларим нолон қилдим,
Маърифатни майдонида жавлон қилдим,
Исмойилдек азиз жонпм қурбон қилдим,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Эллик бешда дшщор учун гадо бӯлдим,
Куйдим-ёндим, қулдек тақи фано бӯлдим,
Биҳамдуллоҳ, дийдор излаб адо бӯлдим,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Эллик олти ёшга етди мунглиғ бошим,
Товба қнлдим оқармикаи кӯзда ёшим,
Эранлардин бақра олмай ичим, тошим,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Эллик етти ёшда умрим елдек ӯтди,
Аё дӯстлар, амалсизман бошим қотди,
Биҳамдуллоҳ, пиру муғон қӯлим тутди,
Биру борим, дийдорингии кӯрарманму?
Эллик еаккиз ёшга кирдим мен бехабар,
Қаҳқор эгам нафсимни қил зеру забар,
Ҳиммат берсанг шум нафсимға урсам табар,
Биру борим, дийдорннгпи кӯрарманму?
Эллик тӯққиз ёшга кирдйм доду фарёд,
Жон берарда жоноиимни қилмадим ёд,
На юз бирла санго айтай қилғил озод,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Кӯзим юмиб то очқунча етти олтмиш,
Белим боғлаб мен қилмадим бир яхши иш,
Кеча-кундуз беғам юрдим, ҳам ёзу қиш,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Олтмиш бирда шармандаман илоҳимдин,
Аё дӯстлар, кӯп қӯрқаман гуноҳимдин.
Жондин кечиб, паноҳ тилай худойимдин,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Олтмиш икки ёшда оллоҳ партав солди,
Бошдан-оёқ ғафлатларим раҳо қилди,
Жону дилим, ақлу ҳушим Оллоҳ деди,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Олтмиш учда нидо қилди, қул ерга кир,
Ҳам жонинг мен, жононингмен, жонингни бер
Ҳу шамширин қӯлга олиб, нафсингни қир,
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Қул Хожа Аҳмад, нафсин тефдим, нафсин тефдим,
Андин кейин жононимни излаб топдим,
Ӯлмас бурун жон бермакни дардин тортдим
Биру борим, дийдорингни кӯрарманму?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев