Ё илоҳим, ҳамдинг бирла ҳикмат айтдим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.
Товба қилиб гуноҳимдин қӯрқиб қайтдим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.
Қирқ биримда ихлос қилдим йӯл топай деб,
Эранлардин ҳар сир кӯрсам мен ёпай деб,
Пиру муғон изин олиб мен ӯпай деб,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим сапго.
Қирқ иккида толиб бӯлиб йӯлға кирдим,
Ихлос бирла ёлғиз Ҳаққа кӯнгил бердим.
Арши Қурси лавҳдин ӯтиб Калом кездим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.
Қирқ учимда Ҳақни излаб нола қилдим,
Кӯз ёшимни оқизибон жола қилдим,
Биёбонлар кезиб ӯзим вола қилдим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.
Қирқ тӯртимда муҳаббатни бозорида,
Яқом ертиб йиғлаб юрдим гулзорида,
Мансур янглиғ бошим бериб ишқ дорида,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.
Қирқ бешимда сендин ҳожат тилаб келдим,
Товба қилдим, ҳар иш қилдим, хато қилдим,
Ё илоҳим, раҳматингни улуғ билдим,
Зоти улуғ Ҳожам, сиғниб келдим санго.
Қирқ олтимда завқу шавқим тӯлиб-тошди,
Раҳматингдин қатра томди шайтон қочди,
Қақдгш ил ҳом рафиқ бӯлиб бобин очди,
Зоти улуг Хожам, сиггшб келдим санго.
Қирқ еттимда етти ёқдин хабар етди,
Соқий бӯлиб жоми шароб Хожам тутди.
Шайтон келиб нафс ҳавони ӯзи ютди,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.
Қирқ саккизда азиз жондин безор бӯлдим,
Гуноҳ дарди касал қилди, бемор бӯлдим.
Ул сабабдин Ҳакдин қӯрқиб бедор бӯлдим,
Зоти улуғ Хожам, сигниб келдим санго.
Қирқ тӯққизда ишқинг тушди куйиб-ёндим,
Мансур сифат ҳолу ҳушдин қочиб, тондим,
Турлуғ-турлуғ жафо тегди бӯйин сундим,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.
Эллигимда ерман дедим, феълим заиф,
Қон тӯкмадим кӯзларимдин багрим эзиб,
Нафсим учун юрар эрдим итдек 'кезиб,
Зоти улуғ Хожам, сипшб келдим санго.
Қул Хожа Ақмад, эр бӯлмасанг ӯлган яхши,
Қизил юзинг қаро ерда сӯлган яхши.
Туфроқ сифат ер остида бӯлган яхши,
Зоти улуғ Хожам, сиғниб келдим санго.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев