Ҳар субҳидам нидо қилди қулоғимға
Зикр айт деди, зикрин айтиб юрдим мано.
Ишқсизларни кӯрдим эрса йӯлда қолди,
Ул сабабдин ишқ дӯконин қурдим мано.
Ун биримда раҳмат дарё тӯлиб-тошди,
Оллоҳ дедим шайтон мендан йироқ қочди.
Ҳою ҳавас, моумонлик турмай кӯчди,
Ун иккида бу сирларни кӯрдим мано.
Ун учимда нафс ҳавони қӯлга олдим,
Нафс бошиға юз минг бало қармаб солдим.
Такаббурни ерға уриб босиб олдим
Ӯн тӯртимда туфроқсифат бӯлдим мано.
Ӯн бешимда ҳуру ғилмон қарши келди,
Бошин эгиб, қӯл қовшуриб таъзим қилди.
Фирдавс отлиғ жаннатидин мухсир қилди,
Дийдор учун барчасини қӯйдим мано.
Ӯн олтимда барча арвоҳ улуш берди,
Ҳай-ҳай сизга муборак деб Одам қилди.
Фарзандим деб бӯйнум қучиб кӯиглим олди,
Ӯн еттимда Туркистонда турдим мано.
Ӯн саккизда Чилтон бирла шароб ичдим,
Зикрин айтиб ҳозпр туриб кӯксим тешдим,
Рӯзи қилди жаннат кезиб, ҳурлар қучдим,
Ҳақ Мустафо жамолларин кӯрдим мано.
Ун тӯққизда етмиш мақом зоқир бӯлди,
Зикрин айтиб «чу тошмм тоқир бӯлди.
Қайда борсам Хизр бобом ҳозир бӯлди,
Ғавсуя-ғиёс май ичурди, тӯйдим мано.
Ёшим етди йигирмага, ӯтдим мақом,
Биҳамдуллоҳ, пир хизматин қилдим тамом.
Дунёдаги қурту қушлар қилди салом,
Ул сабабдин ҳаққа ёвуқ бӯлдим мано.
Мӯмин эрмас ҳикмат эштиб йиғламайдур,
Эранларнинг айтган сӯзин тингламайдур.
Оят-ҳадис мазмунини англамайдур,
Бул ривоят Арш устида қурдим мано.
Ривоятни кӯриб Ҳақ-ла сӯзлашдим мен.
Юз минг турлуғ малойикка юзлашдим мен.
Ул сабабдин Ҳақни сӯзлаб излашдим мен,
Жону дилим анга фидо қилдим мано.
Қул Хожа Ақмад ёшинг етти йигирма бир.
Не қилғайсен гуноҳларинг тоғдин оғир.
Қиёмат кун ғазаб қилса Раббим қодир,
Аё дӯстлар, нечук жавоб айғум мано. https://ok.ru/group/55514021888011
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев