Бир ёшимда арвоҳ менга улуш берди,
Икки ёшда пайғамбарлар келиб кӯрди,
Уч ёшимда чилтон келиб ҳолим сӯрди,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Тӯрт ёшимда Ҳак, Мустафо берди хурмо,
Йӯл кӯрсатдим, йӯлға кирди неча гумроҳ
Қайга борсам Хизр бобом манга ҳамроҳ,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Беш ёшимда белим боғлаб тоат қилдим,
Татаввуло рӯза тутиб одат қилдим.
Кеча-кундуз зикрин айтиб роҳат қилдим,
Ул сабабднн олтмнш учда кирдим ерга.
Олти ёшда турмай қочдим халойиқдин,
Кӯкка чиқиб дарс ӯргандим малойикдин.
Доман қисиб ҳама аҳли алойикдин,
Ул сабабдин олтмиш уҷда кирдим ерга.
Етти ёшда Арслон бобом излаб топди,
Ҳар сир кӯриб парда бирла букиб ёпди.
Биҳамдиллоҳ, кӯрдим деди, пзим ӯпди,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Қабз қилиб Арслон бобом жонин олды,
Ҳурлар келиб ҳарир тӯндин кафан қилди,
Етмиш минг фаришталар йиғлаб келди,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Жанозасин ӯқиб ердин кӯтардилар,
Бир фурсатда учмох ичра еткурдилар.
Руҳин олиб иллийюнға кирғиздплар,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Оллоҳ-оллоҳ, ер остиға ватан қилди,
Мункар, Накир ман раббука сӯроғ сурди.
Арслон бобом исломидин баён қилдн,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Оқил эрсанг эранларға хнзмат қилгил,
Амри маъруф қилғонларнн нззат қнлғил,
Наҳн мункар қилғонларға ҳурмат қилгил,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Саккизимда саккиз ёндин йӯл очилди,
Ҳикмат айт деб бошларимға нур сочилди.
Биҳамдиллоҳ, пиру муғон май ичирди,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Пиру муғон Ҳақ Мустафо бешак билинг,
Қайда борсанг васфин айтиб таъзим қилинг:
Дуруд айтиб Мустафоға уммат бӯлинг,
Ул сабабдин олтмаш учда кирдим ерга.
Тӯққизимда тӯлғонмадим тӯғри йӯлға,
Табаррук деб олиб юрди қӯлдан-қӯлга,
Қувонмадим бу сӯзларға қочдим чӯлға,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Ун ёшингда ӯғлон бӯлдинг, қул Хожа Аҳмад,
Хожаликка бино қӯйиб қилмай тоат,
Хожа минг бир йӯлда қолсанг, вой на ҳасрат,
Ул сабабдин олтмиш учда кирдим ерга.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев