Хайрли тонг азизлар!
Сог-омонмисиз?
Бугунги кунингиз яхшилик билан бошланиб, яхшилик билан тугасин.
Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин.
Хар хил гап сўзларга эътибор қилмасдан ширин хаёл ва ширин орзу ниятлар билан кунингизни мазмунли ўтқазинг .
Аллохимнинг бугунги
берган ризқига шукур қилиб, эрта тонгни яқинларимизга табассум улашишдан бошлаймиз...
✅- Сўзлашаётганда мулойим бўлинг, овозингизни баланд кўтарманг... Зеро гулларни ундирадиган ёмғирдир, момоқалдироқ эмас!
✅- Қарама-қаршиликларга қарамай яхшиликда бардавом бўлган киши қандай ҳам олийжаноб инсон!!!
✅- Қанча инсонлар бор ёнма-ён яшайди аммо ораларида осмонларча масофа бор. Яна қанча инсонлар бор бир-биридан йироқда амма масофа уларга таъсир этмаган.
Масофалар ҳеч кимни узоқлаштирмайди, яқинлаштирмайди ҳам... Балки ҚАЛБлар буни бажарадилар!!!
✅- Дунё ниҳоятда арзон, қадри пастдир. Унга бой ҳам, камбағал ҳам, шоҳ ҳам, гадо ҳам эгалик қила олади...
ЖАННАТ эса ниҳоятда қимматбаҳодир. Агар унга солиҳ амалингиз ила эга бўлолмасангиз, тилло-ю олтинлар билан эга чиқолмайсиз...
✅- Билганларимизнинг барчаси ҳам бизни хурсанд қилмайди. Шундай нарсалар борки, номаълум, мажҳул бўлишлиги билан гўзалдир...
✅- Етук инсон ўзи чеккан азоб, аламларни, ғам-ташвишларни аччиғини атрофидагиларга таъсир қилишини олдини олган кишидир.
✅- Ғам-аламни КЎЗЁШИ ювади... Қалбни САЖДА тирилтиради... Орзу-умидларни ДУО рўёбга чиқаради... Ҳаёт АЛЛОҲга ишониш, суянишлик билан маъно касб этади!
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ УТСИН!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1