Предыдущая публикация
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 20
Бугун сизга шулардан нима жўнатай? Муҳаббатимними? Табассумимними? Орзуларимданми?
Ё ирода керакми? Ҳаммасидан бор менда!
Хуллас бугун сизга улкан омад, тоғдай даромад, дарёдай хотиржамлик, хонадонингизга шинамлик, кўнглингизга муҳаббат, кўзларингизга ҳайрат, дилингизга яхшилик, юзингизга эса ҳар зум, югуриб юрсин табассум!
Хайрли тонг, иродаси мустаҳкам, юраги ўтли, ҳар касалга дам берадиган, мен барини енгаман деб, шунга бел боғлаган яхшилар!
Гул юзин шабнами, чанглари гўзал,
Уфқнинг қизарган ранглари гўзал,
Ҳар отган тонгимиз, муборак дўстлар.
КЎНГИЛда бўлмасин, эй дўстим тугун
Ҳаётдан нолибон чиқармагин ун,
Кимнингдир ҳаёти тугади бугун,
Ҳар отган тонгимиз муборак дўстлар.
Бахт дея ўйламанг мол-дунё сочмоқ,
Йўқчилик дардидан йироққа қочмоқ,
Асл бахт — ҳар тонгда кўзларни очмоқ,
Ҳар отган тонгимиз, муборак дўстлар.
Ташвишлар битади, бўлманг гирёна,
Юракда янграсин, гўзал тарона,
Чин дилдан Аллоҳга айтинг шукрона,
Ҳар отган тонгимиз , муборак дўстлар!