Сўрамасдан келади ва айтмасдан кетади
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 56
Бизнинг суҳбатимиз ОЯТлар бўлсин,
Сухбатлар чўзилиб СОАТлар бўлсин.
Юриш- туришимиз ТОАТлар бўлсин,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.
ҚИЁМАТда сизлар ёрдамчи бир дўст,
ОТА-ОНАмизга тикилса-да кўз.
Ёрдам беролмайди
сиз каби, чин сўз,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.
Келинг, СУННАТларни айлайлик бажо,
Бошимиз САЖДАда қилиб илтижо.
САЛОВАТлар айтиб РОББИМга сано,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.
ҒИЙБАТга кетмайлик ҲАДИСлар қолиб,
САВОБ бераркансиз МАХШАРгоҳ бориб.
Юринг САВОБ излаб ўйларга толиб.
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.
Ғойибдан ДУО қилиб ҳақларимизга,
ФАРИШТАлар келар сафларимизга.
САВОБ топиб АЪМОЛ дафтаримизга,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.
Сиз билан дўст бўлиб топдим ҳаловат,
ЗИКРимизда илм ҚУРЪОН тиловат.
ҚИЁМАТда Ҳақ берар албат, мукофот,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.
Эй, менинг Солиҳ дўстларим,
Бугун ёки эрта келса ҳам ўлим.
Менинг фонийдаги топганларимсиз,
Кўнглимга ҳаммадан ёққанларимсиз,
ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим...
(Муаллифи номаълум)