Юраклари, меҳр зормикан,
Кенг дунёси, наҳот тормикан,
Ғам кўрмаган, банда бормикан.
Куни тунга, алмашар ҳаёт,
Яхши, ёмон,сўзлашар баёт,
Яшаш учун, курашар мамот,
Ғам кўрмаган, банда бормикан.
Уммонимда, ёмғир чақини,
Ҳасратимда, олов ёрқини,
Юракларда,дардлар макони,
Ғам кўрмаган, банда бормикан.
Ҳасратидан, дуд, тутун чиқар,
Танасини, чаёнлар чақар,
Дил тубида, исёни йиғлар,
Ғам кўрмаган, банда бормикан.
Дарди кўпни, пешонаси шўр,
Дерлар Худо, берган унга мўл,
Буғдойингни, кечиктирмай ўр,
Ғам кўрмаган, банда бормикан.
Ёмонларга, дерлар ўлим йўқ,
Яхшиларга, илон кўзи ўқ.
Шифо кутган, тақдиридан тўқ,
Ғам кўрмаган, банда бормикан.
Хаста кўнглим, сабрим бўлди тош,
Метин экан, мендаги бардош,
Шифосиз дард, мен ила сирдош,
Ғам кўрмаган, банда бормикан.
Ширина Зиё.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев