------
Аллоҳ таоло айтади:
«Қандай яхшилик (мол) инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас, ўзингиз учундир» (Бақара: 272).
عن عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «كُلُّ امْرِئٍ فِي ظِلِّ صَدَقَتِهِ حَتَّى يُفْصَلَ بَيْنَ النَّاسِ» (أخرجه أحمد).
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар бир киши то одамлар ўртасида ажрим қилиб бўлингунча ўзининг садақаси соясида бўлади»
(Имом Аҳмад ривояти).
عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ قَالَ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ «مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَسْتَتِرَ مِنْ النَّارِ وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرَةٍ فَلْيَفْعَلْ» (رواه البخاري)
Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Сизлардан кимки, яримта хурмо (садақа қилиш) билан бўлса-да, дўзахдан тўсилишга қодир бўлса, шундай қилсин»
(Имом Бухорий ривояти).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا مَاتَ الإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَنْهُ عَمَلُهُ إِلاَّ مِنْ ثَلاثَةٍ إِلاَّ مِنْ صَدَقَةٍ جَارِيَةٍ أَوْ عِلْمٍ يُنْتَفَعُ بِهِ أَوْ وَلَدٍ صَالِحٍ يَدْعُو لَهُ» (رواه مسلم).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Инсон вафот этгач, барча амаллари ундан узилади: фақат учта амали(дан савоб келиб туради): садақаи жориядан, фойдаланиб туриладиган илмдан ва ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан»
(Имом Муслим ривояти).
Шарҳ:
Аллоҳ йўлидаги садақа дўзахдан сақланиш ва қиёмат даҳшатларидан нажот топиш сабабларидан. Унинг ажри эгасининг вафотидан кейин ҳам давом этиб туради.
фойда:
1. Садақа қиёмат кунидаги даҳшатлардан нажот топишга сабаб бўлади;
2. У, гарчи оз бўлса ҳам, дўзахдан қутулишга сабабдир;
3. Унинг ажри эгасининг вафотидан кейин ҳам давом этиб туради.
ЭНГ ЯХШИ САДАҚА
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «خَيْرُ الصَّدَقَةِ مَا كَانَ عَنْ ظَهْرِ غِنًى وَابْدَأْ بِمَنْ تَعُولُ» (رواه البخاري).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Садақанинг энг яхшиси – эҳтиёждан ташқари бўлган нарсадир, (садақани) ўз қарамоғингда бўлганлардан бошлагин» (Имом Бухорий ривояти).
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَيُّ الصَّدَقَةِ أَعْظَمُ أَجْرًا؟ قَالَ: «أَنْ تَصَدَّقَ وَأَنْتَ صَحِيحٌ شَحِيحٌ تَخْشَى الْفَقْرَ وَتَأْمُلُ الْغِنَى وَلا تُمْهِلُ حَتَّى إِذَا بَلَغَتِ الْحُلْقُومَ قُلْتَ لِفُلانٍ كَذَا وَلِفُلانٍ كَذَا وَقَدْ كَانَ لِفُلانٍ» (رواه البخاري).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир киши: «Ё Расулуллоҳ, қайси бир садақанинг ажри улуғроқ бўлади?» деб сўради. «Танинг соғ, харис бўлган ҳолингда, камбағалликдан қўрқиб, бой бўлишни орзу қилган ҳолингда садақа қилишинг ва (садақа қилишни) ортга сурмаслигингдир, жон ҳалқумга етган пайтда: «Фалончига шунча, фалончига шунча» дейсан, энди у фалончиники (яъни ворисники) бўлган бўлади», дедилар (Муттафақун алайҳ).
عَنْ سَلْمَانَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الصَّدَقَةُ عَلَى الْمِسْكِينِ صَدَقَةٌ وَهِيَ عَلَى ذِي الرَّحِمِ ثِنْتَانِ صَدَقَةٌ وَصِلَةٌ» (رواه الترمذي)
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Мискинга қилинган садақа (битта) садақадир, қариндошга қилингани эса иккита – ҳам садақа, ҳам силаи раҳмдир» (Имом Термизий ривояти).
Шарҳ:
Садақанинг ҳаммаси ҳам яхши, энг яхшиси эса эҳтиёждан ортиғи, кишининг саломатлик пайтида, ўлим келишидан олдин қилган садақасидир. Камбағал қариндошга қилинган садақа бошқага қилингандан кўра афзалроқ бўлади, чунки у ҳам садақа, ҳам силаи раҳм бўлади.
Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:
1. Эҳтиёжманд қариндошларга қилинган садақа бошқаларга қилингандан афзал;
2. Садақанинг энг яхшиси - инсоннинг сиҳат-саломатлик пайтида, ҳали узоқ яшаш орзусида бўлган, камбағалликдан қўрққан ҳолида қилган садақасидир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1