Соф кўнгли ҳар нафасда фикр қилар,
Оллоҳ дея минг бор айтиб, шукур қилар,
Тинч заминда яшаяпмиз ҳамма билар,
Фахрланиб айтаман мен боғу бўстон,
Тупроқлари азиз менга Ўзбекистон.
Йўлга чиқдик, тинчлик тилаб юртимизга,
Мард ўғлонлар жуда кўпдир элимизда,
Шижоат бор ота-бобом қонимизда,
Фахрланиб айтаман мен боғу бўстон
Тупроқлари азиз менга Ўзбекистон.
Ёш тўкмасин дея, Ўзбек ўзим демас,
Ўзга миллат келса, ҳамки биров демас
Бағрин очиб кутиб олар, тиним билмас,
Фахрланиб айтаман мен боғу бўстон
Тупроқлари азиз менга Ўзбекистон.
Буғдой, пахта етиштирар бизда мўлдир
Самоларда учар, байроқ ҳилпирардир,
Инсонлари меҳрибондир очиқ қўлдир,
Фахрланиб айтаман мен боғу бўстон
Тупроқлари азиз менга Ўзбекистон.
Ўзбек деган миллат борки, тинчлик истар,
Ҳар нафасда ҳар дақиқа жигар истар
Меҳмон келса хурсанд бўлиб, доим кутар
Фахрланиб айтаман мен боғу бўстон
Тупроқлари азиз менга Ўзбекистон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев