Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Дунё мўминнинг зиндони ва кофирнинг жаннатидир».
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
Изоҳ:
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга охиратда берадиган жаннат ва унинг неъматлари олдида бу дунёнинг роҳат-фароғатлари қамоққа ўхшаб қолади. Шунингдек, Аллоҳ таоло кофир ва мунофиқларга охиратда берадиган дўзах ва унинг азоблари олдида бу дунёнинг азоблари, қийноқлари ҳам улар учун жаннатга ўхшаб қолади.
Али розияллоҳу анҳудан сўрашди: "Эй Абул Ҳасан бизга дунёни сифатлаб беринг?". У зот: "Қисқа қилайми ёки узунроқ?"- дедилар. Улар: "Қисқароқ қилинг"- дейишди. Шунда Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Дунёнинг ҳалоли ҳисоб, ҳароми жаҳаннам".
#Ҳадис_589
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Шайтон Бақара сураси ўқиладиган уйдан қочади».
Муслим ривояти
Шарҳ:
Яхшилик бор уйда шайтон бўлмайди. Энг катта яхшилик Қуръондир. Бу ҳадисда Қуръонда алоҳида ўрни бўлган Бақара сурасининг фазилати аён қилинмоқда. Оят ўқишни билмайдиганлар Қуръонни mp3 кўринишда қўйиб қўйса ҳам бўлади (валлоҳу аълам).
Бақара сураси – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.
#Ҳадис_590
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Олди-соттида ва қарзини талаб қилишда бағрикенг бўлган кишига Аллоҳ раҳм қилсин!»
Бухорий ривояти
Шарҳ:
Инсон нарса сотаётганида ноинсофлик қилиб нарҳини тушмай туриб олмаса, сотиб олаётганида ҳаддан зиёд нарҳини пастга уриб торлик қилмаса ва қарзни талаб қилаётганида имконсиз инсонга қаттиқ талаб қилмай кенглик қилса, Аллоҳ ҳам унга мана шундай муомала қилиб гуноҳларидан ўтиб юборади.
#Ҳадис_592
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимнинг ғами дунё бўлса Аллоҳ унинг ишларини тарқатиб юборади ва фақирлигини кўз ўнгига қилиб қўяди, дунёдан эса фақат унга битилгани насиб қилади. Кимнинг ғами охират бўлса, Аллоҳ унинг ишларини жамлаб қўяди ва тўқлигини қалбига жойлайди, дунё унинг олдига мажбур ҳолатда келади».
Термизий ривояти
Шарҳ:
Қайси бир банданинг асосий ғам-ташвиши охират бўлса, қиёматда Аллоҳнинг розилигини топиб, жаннатга дохил бўлиш бўлса, Аллоҳ бундай банданинг қалбида бойлик ва қаноат пайдо қилади ҳамда кўзини тўқ ва хотирини жам қилиб қўяди. Энди у бойлик васвасасига учмайдиган, ҳою ҳаваслар гирдобидан озод ва хотиржам бир бандага айланади. Бундай бандага тақдирида ёзилган ризқи ҳеч бир қийинчиликсиз келади.
Молик ибн Динор айтади: “Дунёни ўйлаб қанчалик ташвинлансанг, охират ғами қалбингдан кўтарилади. Охиратни ўйлаб қанчалик ташвишлансанг, дунё ғами қалбингдан кўтарилади”.
#Ҳадис_593
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ ﷺ насихат қилиб дедилар: «Эй ўғлим, қачонки уйингга кириб борсанг, аҳли оилангга салом бериб киргин. Шунда сенга ҳам аҳли оилангга ҳам барака бўлади».
Термизий ривояти
Шарҳ:
Киши агар уйига кирса, салом бериши мустаҳаб(қилса яхши қилмаса зарари йўқ) амал ҳисобланади. Аллоҳ таоло айтадики: «Агар уйларга кирсанглар, бир-бирларингизга Аллоҳ таоло тарафидан бўлган пок баракали саломни айтинглар»
(Нур: 61).
Агар уйга кирсангиз аҳлингиз бўладими ёки тенгдошларингиз ва шу кабилар бўладими салом беринг, чунки бу суннатдан.
#Ҳадис_594
Анас ибн Молик розияллоҳу айтадилар: «Бизга мўйловни қисқартириш, тирноқларни олиш, қўлтиқ тукларини юлиш ва аврат тукларини қиришда қирқ кундан оширмаслигимиз белгилаб берилди».
Муслим ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)
Шарҳ:
Саҳобийни «Бизга.... белгилаб берилди» сўзи Набий ﷺ айтган эканликларига далолат қилади. Бу тўрт амалда давомий бўлиш суннат ҳисобланади. Мўйловни лабга тушган қисми олинади (ҳаммасини қириш шарт эмас). Тирноқлар имом Нававийни сўзига кўра аввал ўнг қўлни кўрсатгич, ўрта, номалум, ингичка ва бош бармоғи олинади сўнгра чап қўлни ингичка бармоқдан бошлаб бош бармоққача олинади (Бу ҳақида аниқ бир ҳадис йўқ). Қўлтиқ тукларини ҳадисда келганидек юлиш афзал, чидай олмаса қирса ёки тук тўкувчи крем суртса ҳам бўлади. Аврат тукларини эса олди ва орқа томонларини олади, машаққат бўлмаса афзали қириш ва лекин қолган услублари ҳам жоиз. Мана бу тўртта иш қирқ кундан кечикиб кетмаслиги керак!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1