Предыдущая публикация
Муоз ибн Жабалдан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни қўлимни тутиб: "Эй Муоз, мен сени Аллоҳ йўлида яхши кўраман", дедилар. "Ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни яхши кўраман", дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Эй Муоз, барча намозларнинг ортида "Аллоҳумма аъинний аъла зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатик" ("Аллоҳим) Сени зикр қилишимда, Сенга шукрона келтиришимда ва Сенга чиройли ибодат қилишимда менга ёрдам бергин!"), дейишни тарк этма!" дедилар".
Муоз намоздан сўнг бу дуони айтмоқни Сунобиҳийга, у Абу Абдураҳмонга, у эса Уқба ибн Муслимга васият қилди".
Муснади Кеший китобидан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев