Предыдущая публикация
Унут бўлиб кетди висол дамлари.
К,уриб битмасидан кўзим намлари,
Ўп мени севгилим, ўп, сўнги бор ўп...
Бугун борман эрта яшашим гумон,
Кўзларим нурига зормикин осмон.
Умидвор турибман ёнингда ҳамон,
Ўп мени севгилим, ўп, сўнги бор ўп...
Қийнама, азоблар чекканим етар,
Қуёшим мангумас бир куни ботар...
Васлинга етолмай бу умрим битар,
Ўп мени севгилим, ўп, сўнги бор ўп...
Мендан нима к,олар, агар мен кетсам,
Бир ўрам қоғозу эриб битган шам...
Лабларим чанк,аб кетмок,да эркам,
Ўп мени севгилим, ўп, сўнги бор ўп...
Қўрқаман айтолмай қолишга видо,
Бирдан бўлса жоним танамдан жудо.
Асрасин мен кетган чог'имда Худо,
Ўп мени севгилим, ўп, сўнги бор ўп!(tr)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев