Предыдущая публикация
Сабр, қуръонда кўп зикр қилинган,
Мўмин одамларга лозим сифатдир.
Аллоҳ дўст тутаркан сабрли қулни,
Сабр килишликда ушбулар шартдир.
Бири нолимаслик келган балога,
Яна бири нажот умид этмокдир.
Таваккул айламок ёлғиз Аллоҳга,
Дуою илтижо қилиб кутмокдир!
Бири шукр этмоқ шу аҳволинга,
Бири тавба билан истиғфор айтмоқ.
Нажот кутган одам офат-балодан,
Лозимдир хатою гуноҳдан қайтмоқ.
Сабрда кўп бизлар билмаган ҳикмат,
Сабр билан баланд бўлар даражот.
Салафлардан қолган бизга кўп ибрат,
Сабр қилиб намоз ўқиб кут нажот!
Бало билан Сабр, асли йўлдошдир,
Натижаси Аллох раҳмати бўлар.
Имон шарти доим сабр-бардошдир,
Охирги манзили жаннатий бўлар!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев