
===ФОРС МАҚОЛЛАРИ===
===Душман уч хил бўлади: ўз душманларинг, дўстингнинг душманлари, душманингнинг дўстлари.
===Пул ҳар нарса қила олиши мумкин, лекин унинг кучи билан қаҳрамон жангчи, доно муаллим, истеъдодли ҳофиз ва моҳир уста етиштириб бўлмайди.
===Жоҳилга энг яхши жавоб – сукут.
===Раҳмдиллик билан эришилган улуғ ишларга қилич ва камон кучи билан етишиб бўлмайди.
===Озига шукр қилиш – катта бойлик.
===Агар қалбингда адоват ухлаб ётган бўлса, қўй, уни уйғотма.
===Агар тош олтин пиёлани синдирса – тошнинг нархи ошмайди, олтиннинг нархи камаймайди.
===Мева йўқ ерда ошқовоқ ҳам пўртаҳолдек баҳоланади.
===Аҳмоққа маслаҳат бериш шўрхок ерга ғалла экиш билан тенг.
===Сендан қўрққандан қўрқ.
===Душманингга ҳам, дўстингга ҳам касаллигингни билдирма – бири кулиб, бири эзилмасин.
===Айни бир сўз кимгадир – даво, кимгадир – заҳар.
===Чумолининг уйида шудринг ҳам тошқин.
===Меҳнатсиз улуғликка интилган одам қашшоқ бўлади.
===Шамол ёмғир келтиради, ҳазил – жанжал.
===Эчкининг оғзида ўт ҳам ширин.
===Душман бекорга мақтамайди.
===Қийинчиликсиз эришилган ҳар нарса бир зумда шамолга учади.
===Бўрон бор жойда сурон ҳам бор.
===Атиргул қаерда унмасин, унинг тикони бўлади.
===Одам бойликни доим топа олади, бойлик одамни топа олмайди.
===Бепарволик бахту омадни ҳалок этиши мумкин.
===Олдингда улуғ мақсад турган бўлса – меҳнат сенга дам беради.
===Тамагир доимо муҳтож.
===Ошпаз иккита бўлса овқат ё шўр бўлади, ё бемаза.
3 комментария
21 класс
Фойдали маслахатлар.
*************************
Уй шароитида юзни окартириш маслахати.
**************************************************
~ Юз терисини куёш, шамол ва совук таьсиридан асраш учун
юзга тухум окини суртиш лозим. Ушбу муолажа узоги билан
10 дакика давом этади.
~ ~ ~
~ Баргизуб ( зубтурум ) хам юзни окартириш хусусиятига эга.
У яраларни тез битишига ердам беради. Бунинг учун зубтурумнинг янги чиккан, йирик баргларидан олиб, худди усма каби кулда сикилади ва суви юзга суртилади.
~ ~ ~
~ Офтоб тигида корайган юз терисини илик сут билан артиш хам фойдалидир. Бунда нафакат тери озикланади, балки юзингиз аьло даражада окаради.
Умуман олганда, сут махсулотлари -- творог, сузма, катик хам юз терисини озиклантириб, таранглаштиради.
6 комментариев
19 классов
Фильтр
загрузка
Показать ещёНапишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Цитата ва Афоризмлар. Хаётий ва маноли статуслар.
Показать еще
Скрыть информацию
Ссылки на группу
339 436 участников