“шапкаси” қанча?
“Ўзбекистон олий ўқув
юртларига кириш учун
тўланадиган пора нархи”
бўйича мониторинг ўтказиб
келаётган Тошкентдаги
Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари
Суҳроб Исмоиловга кўра,
Тошкент юридик институти
Ўзбекистон бўйича энг қиммат
олийгоҳ ҳисобланади.
- Одатда пойтахтдаги олий
ўқув юртларига кириш
қимматроққа тушади. Албатта
бу ерда пул билан, пора билан
кириш назарда тутилаяпти.
Нарх бўйича энг қимматлари
манбалардан эшитганимиз
бўйича Тошкент давлат
юридик институти ва Жаҳон
иқтисодиëти ва дипломатия
университети ва Тошкент
давлат иқтисодиëт
университети айтилади.
Вилоятларда эса ўқув
юртларига кириш нисбатан
арзонроқ. Шунинг учун
моддий томондан чекланган
оилалар бўлса, аввал вилоятга
топшириб туриб, 1-2 йилдан
кейин Тошкентга ўтказиш
йўли билан Тошкентдаги ўқув
юртига талаба сифатида
кириш йўллари ҳам амалиëтда
қўлланилади,- дейди Суҳроб
Исмоилов.
Жорий йилда Юридик
институтга “кириш нархи”нинг
35 мингдан 40 минг АҚШ
доллари атрофида экани
айтилаяпти.
Тошкентдаги олийгоҳларга
“кириш нархлари”ни ўрганган
Озодлик манбасига кўра,
Жаҳон иқтисодиёти ва
дипломатия университетиига
25 мингдан 35 минг
долларгача “талаб” қилинади.
Тошкентдаги Иқтисодиёт
университети ва Молия
институтига бир хил – 20
мингдан 25 минг долларгача
“тўлаш” лозимлиги
айтилаяпти. Тошкент Тиббиёт
институтига бундан сал
камроқ “сўралади”.
Озодлик манбасига кўра,
Тошкент Миллий
университетига кириш учун
бериладиган пора 4 мингдан
20 минг долларгача бўлиб,
олийгоҳнинг ҳуқуқ ва тарих
факултетларининг “нархи”
қимматроқ ҳисобланади.
Пойтахтдаги Чет тиллар,
Автомобил йўллари, Қишлоқ
хўжалиги каби бошқа бир
қанча институтларга
факултетидан келиб чиқиб, 4
мингдан 15 минг долларгача
“нарх” белгиланган.
Уч йил аввал 5000 АҚШ
доллари эвазига Тошкентдаги
Шарқшунослик институти
талабасига айланган водийлик
Наргизага (исм ўзгартилган)
кўра, бугунги кунда олийгоҳга
кириш нархи анча кўтарилган.
- Шарқшунослик институтига
кириш учун 8 мингдан 10
минггача олишади, контракт
ëки бюджетига қараб. Имтиҳон
пайтида ëнига одам киради.
Битта талаба ëки каттароқ
киши кириб ëрдам беради. Бу
биринчи усули. Иккинчи усули
битта одам киради. Ҳамма
қоғозларни олиб кетади.
Бошқа қоғоз беради. Бир-икки
соатдан кейин имтиҳон тугаган
пайтида олиб кириб беради
жавоблари билан. Яъни
ечилган жавоблари билан.
Кейин ўша қоғозни талаба
топширади,- дейди Наргиза.
Озодлик манбаларига кўра,
вилоятларда олийгоҳларнинг
нуфузига қараб, студент
бўлиш 2000 доллардан 5000
долларгача баҳоланади.
Масалан, Термиз Давлат
университетининг “нархи”
2000-3000 доллар атрофида
эканини айтди ушбу
олийгоҳнинг домлаларидан
бири.
Гулистон давлат
университетининг исмини
ошкор қилмаётганимиз
ўқитувчисининг айтишича,
2000 “кўки”дан берган
абитурент талабага айланиши
мумкин.
- Гулистон давлат
университетида ижодий
имтиҳонлари бор факултетлар
бор. Педагогика факултети,
жисмоний тарбия факултети.
Бу ерда тахминан кириш
нархи 2000 доллар. Энди бу
қандай ҳал қилинади? Ижодий
имтиҳонларда комиссия
тузилган. Ўша комиссия
аъзолари юқори баллар қўйиб
беришади. Масалан 70-80 балл
ўша кўкидан 2000 долларни
олгандан кейин. Тест бўлган
пайтда юқори балл қўйилгани
учун тест билан баллни бирга
қўшиладида, кейин шу билан
абитуриент ўқишга кириб
кетади,- дейди сирдарёлик
домла.
Озодлик сўрови: 50 фоиз
одам пора билан ўқиш
кирмоқчи
Озодлик сайтида яқинда
ўтказилган сўровда
“Абиту
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев