------
Албатта, муслимлар ва муслималар,
мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар,
тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар,
садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар,
рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар,
фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар,
Аллоҳни КЎП зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни КЎП) зикр қилгувчи аёллар –
ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир.
Кўп" сўзи фақат бир жойда келди. Аллоҳ таоло, кўп садақа қилувчилар ва кўп рўза тутувчилар, демади. Аллоҳни кўп зикр қилувчилар, деди.
Аллоҳ таоло Закариё алайҳиссаломга ҳам тавсия бериб, шундай деган:
У: «Эй Роббим, менга бир белги тайинла», деди. У зот: «Сенинг белгинг, уч кун одамларга фақат ишора билан гапиришингдир. Роббингни кўп эсла ва эртаю кеч тасбиҳ айт!» деди".
Мусо алайҳиссалом ҳам бу хазинанинг моҳиятини англаб, шундай деган:
Сенга кўп тасбеҳ айтишим ва Сени кўп эслашим учун".
Аллоҳ таоло бизни ҳам шу ишга буюриб, шундай деган:
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар ва Унга кечаю кундуз тасбеҳ айтинглар".
Бунинг акси ўлароқ, мунофиқларнинг сифати шуки, улар "Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар".
Ҳатто жангда душманга рўбарў келиб турганда ҳам кўп зикр қилишга буйруқ ворид бўлган:
Эй иймон келтирганлар! (Кофир) жамоатга рўбарў келганингизда, саботли бўлинг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки нажот топсангиз".
Бу бир ибодатки, унинг учун аҳорат ҳам,
қиблага юзланиш ҳам, пул ҳам, ҳаракат ҳам,
муайян вақт ҳам, саховат ҳам шарт эмас.
Аммо Аллоҳнинг тавфиқи бўлиши шарт.
Зикрнинг кўпайиши нажотнинг кўпайишидир.
Ким Аллоҳни эсласа, Аллоҳ уни яхши кўради, унга тавфиқ ва ҳидоят беради.
Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки нажот топсангиз".
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев