Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенинг иршодинг ила бир кишини ҳидоят қилмоғи сен учун қизил неъматлардан кўра яхшироқдир»-дедилар. Учовлари ривоят қилишган. Арабларда ўша пайтда энг гўзал ва мўтаъбар мулк–туя ҳисобланар экан. Ҳадисдаги «қизил неъматлар»дан мурод ана шу туялардир. Бу билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алига, «Эй Али сенинг энг яхши мулк бўлмиш қизил туяларни садақа қилганингдан кўра бир одамнинг ҳидоят йўлига тушиб олишига сабаб бўлганинг яхшироқдир», демоқдалар.