Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
💢💢💢ДУСТЛАР КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БУЛИНГ
КИЗИКАРЛИ МАЛУМОТЛАР ХАЛИ ОЛДИНДА...💢💢💢
1918-1933 йилларда Фарғона водийси, Бухоро ва Хоразм воҳаларида совет ҳокимиятига қарши қуролли кураш олиб борган ота-боболаримиз ўша даврда ҳукмрон бўлган рус босқинчилар томонидан “босмачилар” деб ном олди.
Уларнинг тарихи бузиб кўрсатилди,
Хўш, бу ҳаракат қадимдан муқаддас саналган Бухорода қандай шаклланди?
Жаҳон инқилоби талвасаси билан ҳаракат қилаётган Россия большевизми ўз таъсир доирасини (Эслаб колингки) кенгайтириш ва очлик ҳалокатидан қутулишнинг ягона йўли
Шарқнинг энг бой давлатларидан бири бўлган Бухоро амирлигини босиб олишда деб тушунди.
Россияни Бухоро халқининг озодлиги, эрки қизиқтирмас. Уни Бухоро амири ва бекликлар хазиналаридаги тонналаб олтин ва бошқа бойликлари қизиқтирар эди.
Натижада Шўро ҳукумати босқинчиликка тайёрлана бошлади.
Ха сиз нотогри эшитмадингиз айнан россияни узи боскинчилик елини тутди.
Бухороликлар эса ўз юрти мустақиллигини таъминлаш учун курашишти
1920 йил августнинг охирида Туркистон фронти қўшинлари (қўмондони М. В. Фрунзе) 30 минг кишилик армия билан Бухорога ҳамма томондан ҳужумга ўтди,
28 августдан 2 сентябргача давом этган Бухоро операцияси натижасида минг-минглаб одамлар нобуд бўлди,
тинимсиз бомбардимони натижасида шаҳарнинг бешдан бир қисми ёниб, обидалар ер билан яксон бўлди,
амир хазинаси ва бошқа Бухоро бойларининг бойликлари таланди. Таланган олтинлар ва бошқа қимматбаҳо бойликлар Фрунзе кўрсатмаси билан сентябрнинг ўрталарида 14 вагонга юкланиб Москвага юборилди.
Бу воқеаларни ўз кўзи билан кўрган Турккомиссия аъзоларидан бири Г. Сафаровнинг ёзишича «Бухорога келган рус қўшинлари ва Қизил гвардиячилар энг аввало талончилик ва зўравонлик билан шуғулландилар.
Ўзингиз ўйланг, босқинчиликка қайси халқ чидай олади! Албатта ор-номуси бор инсон босқинчиларга қарши курашга чиқиши муқаррар. Бухоро халқи эса шундай курашга отланди. У «босмачилик» эмасди аксинча босқинчиларга нисбатан қаршилик ҳаракати эди.
Бухородаги қаршилик ҳаракатига. тахтдан маҳрум этилган Амир Олимхон, Иброҳимбек, Анвар пошшо, мулло Абдуқаҳҳор ва бошқа ватанпарварлар раҳбарлик қилдилар.
Хоош энди узингиз ойланг Уз ватанини химоя килган ота боболаримиз Босмачими еки узга юртдан тилло учун босиб келганларми
70 йил руслар хукмронлиги давомида уз ота боболаримизни емон кориб емон номлар билан сокиб келдик.
мактабларда тарихимизни мана шундай, бузиб ўқитилди…
“БОСМАЧИЛАР”
Олмослардан кескир эди шамширингиз,
Тутун бўлиб тўзиб кетди тақдирингиз.
Минг йигитга арзирдингиз ҳар бирингиз,
От ўйнатиб юрмадингиз, босмачилар…
Тупроқ тўшак бўлди, болиш эгар бошда,
Умрингизнинг ярми ўтди тоғу тошда.
Жалолиддин каби мудом жаҳонгашта
Не кунларни кўрмадингиз, босмачилар.
Тушунмайин кимлар қарғаб, кимлар сотди,
Кўнглингизда алам, кўзда ёшлар қотди,
Билмай баъзан ўз болангиз тошлар отди,
Ёш деб гина килмадингиз, босмачилар.
Кенгашсангиз тор дунёлар кенг бўларди,
Эргаш ёқа бўлса, Шермат енг бўларди.
Бирлашсангиз ким ҳам сизга тенг бўларди,
Нечун аҳил бўлмадингиз, босмачилар?..
Бош эгсангиз – эгдингиз гоҳ дўст қасдида,
Далаларда, жалаларда, қор остида.
Эрк мисоли жилмайдингиз дор остида,
Душманга бош эгмадингиз босмачилар.
Китоб титиб топганларим – бари ёлғон,
Киноларга чопганларим – бари ёлғон.
Тиғ тутганга тиғ тутдингиз, сиз ҳеч он
Нон тутганга тегмадингиз, босмачилар.
Сизни десам кўзимда ёш ларзон-ларзон,
Нечун бунча адолатнинг нархи арзон?
Жаннат агар бўлса сизсиз жаннатмакон,
Беҳуда қон тўкмадингиз, босмачилар!..
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
Hamma N21 O'rta Maktabda o'qiganlani Guruppaga taklif qilanam!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! muloqotlar qiling............... rasmlaringizni qo'ying...........