Шунда дўстларнинг бири иккинчисининг юзига тарсаки тортиб юборди. Тарсаки еганнинг жони оғриди, лекин ҳеч нима демасдан ерга эгилди ва қумга шундай деб ёзди: «Бугун энг яқин дўстим менга тарсаки туширди». Яна йўлларида давом этишди ва битта воҳага чиқиб олишди. У ерда кўзлари сувга тушди, чанқоқларини қондириш учун шошилишди. Шунда боя тарсаки еган дўст сув бўйидаги ботқоққа тушиб кетиб, чўка бошлади. Дўсти дарров ёрдамга шошилиб, уни ўлимдан қутқариб қолди. Ўзига келгандан кейин, бир оз муддат ўтгач, бу сафар бир тошга шундай деб ёза бошлади: «Бугун энг ақин дўстим ҳаётимни сақлаб қолди». Уни кузатиб турган шериги сўради: - Тарсаки тортувдим қумга ёздинг, энди эса тошга ёзапсан, нима учун? Дўстининг жавоби қуйидагича бўлди: - Бировдан оғринганимизда қумга ёзишимиз керакки, салгина шабада эсганда ҳам ўчиб кетсин. Аммо бировнинг қилган яхшилигини тошга битишимиз керак. Токи ҳеч бир шамол, бўронлар уни ўчира олмасин…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев