Бармоқлар қаламни қучар қалтираб,
Кўнгил туға бошлар, йиғлайди туйғу.
Ақлим фарёд қилар: “Тўхта, эй телба,
Сенинг хатларингни ўқимайди у”.
Хонага нур кирар ойнадан синиб:
“Ақлингга қулоқ тут, айтгани ростку.
Ўқиган бўлса гар жавоб ёзарди,
Сенинг хатларингни ўқимаган у”.
Ойнага урилар оқшом шамоли,
Билган сирларини оламга сочиб:
“мен аниқ биламан, тўхта, эй кўнгил,
У сенинг хатларинг кўрмайди очиб”.
Дилга ғашлик чўкар, заминга оқшом,
Кеча сўзлай бошлар дилга отиб ўқ:
“Хатларинг ўқимоқ у ёқда турсин,
Ҳаттоки, у сени ўйлагани йўқ”.
Оппоқ қоғозларнинг бағри доғ яна,
Оппоқ қоғозларда фарёдлар лим-лим.
Энг сўнгги умидим тўкилмай туриб.
“Уларнинг сўзлари ёлғон”, де, гулим.
Кўнгил бу кечада ўзидан кечар,
Бу сўнги хотима, бўлмас бошқа пайт.
Мен сенга севишим айтаман энди,
Сен манга хатингиз ўқийман деб айт.
Нажмиддин Эрматов
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5
Сенга номус ор бўлолмадим
Сени юзинг ерга қаратдтим
Сенга муносиб ёр бўлолмадим
Кечиролсанг кечиргин мени
Сенсиз менга дунё қоронғу
Сенсиз зулмат бўлди кунларим
Енганларим ОШ эмас оғу
Кечиролсанг кечиргин мени
Мухиддинни бу дардан айлагил холос
Мени ғамлар Ичра қолдирма
Кечир Энди кечир илтимос
Шунчаки омонлик тилаб қўйгин бас.
Қўйиб юбордими сенинг қўлларинг,
Демак у шунчаки сеники эмас!
Илтижо тўкмасин, кўзларинга айт,
Юрак титроғига эътибор қилма.
Фақат эшиккача кузатгину, қайт!
Балки бу ҳайрли бўлган ҳотима!
Ахир тунлар ўрнин олмайдими кун,
Токи қиш кетмаса келмаску баҳор.
Балки чинакам баҳт келиши учун,
Омонати қилган кетишга қарор!
Қоғозга кўчирсам, бўлдим пушаймон.
Ҳаёт ҳам қандайдир эмас, осуда -
Масофа узоқдир, кўзлар нигорон...
Телефон рақаминг тераман такрор,
Қўнғироқ қилишга етмайди журъат.
Яхшиси, бир хабар сен ўзинг юбор -
Сен ҳам, дардлашмоққа топгинда фурсат...
Сен ҳам, дардлашмоққа топгинда фурсат!
Абдувоҳид Сувонов
Беш кунингга бўлдим ҳаридор,
Бер, беравер қанча синов бор,
Ношудингман сендан умидвор,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Сипқорасан ашку-зилолим,
Яшай десам келди малолим,
Не бўларсан тутса уволим,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Тегирмонтош парчалар жоним,
Кўзларимдан сизади қоним,
Мумкин бўлса, бўлса имкони,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Кифтимга бор юкингни ортдинг,
Ҳисларимни текинга сотдинг,
Айбимни айт бўлса исботинг,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Жилоландинг, йўлдан адашдим,
Меҳр тутган қўлдан адашдим,
Гоҳи ўнгу-сўлдан адашдим,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Омонатсан, тугашинг аён,
Баски мени кўп этма гирён,
Адолатинг этиб намоён,
Меҳмонингни суй бир оз, Дунё!
Озорингни қўй бир оз, Дунё!
Малика Тавфиқ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Гох яшадим сокин, гохида шошиб,
Гарчи ташвишлардан бугун мен кочиб --
Хаёлизда яшагим келди...