(Мўмин киши) жаннатга кирар экан, у ерда дўстини сўрайди. Унга: “Дўстинг дўзахда!”дейилади. Шунда у: “Роббим, лаззат-фароғатим, саодатим фалончи дўстим шу ерда бўлсагина менга тўкис бўлади, татийди”, дейди. Бас, Аллоҳ ўша дўстини жаннатга киришини амр этади. Дўзах аҳли сўрайдилар: “Ким бу кишига шафоат сўради экан? Ёки отаси шаҳидлардан бўлганмикан? Ёки унинг бирон солиҳ амали бормикан?” Уларга: “Унинг учун солиҳ дўсти шафоат сўради?” дейилади. Шу онда дўзах аҳли қичқириб, дод соладилар: “Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ. Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ. Қани энди ортга қайтсагу мўминлардан бўлсак”. (Шуаро сураси, 100-102 оятлар).
Улар солиҳ дўстлари бўлмагани учун қаттиқ надомат қиладилар. Шундай экан, солиҳ дўстларингизни кўпайтиринг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев