- Йўқ. Динда, доим ўзидан қониқиши керакмас. Амаллари кўп бўлса хам, намозлари чиройли бўлса хам. Доим ўзини тафтиш қилиб туриши керак. Доим ўзидан афзал солихларга таққослаб юриши керак.
- Қачонгача давом этади?
- Жони чиқишни бошлагунича.
- Умуман рози бўлиши керакмасми?
- Керак. Дунё ишларида. Соғлиғи яхши бўлмаса хам. Оиласи ажрашган бўлса хам. Пул етишмовчилиги бўлса хам. Бирон тайинлик ишни ушлолмаган бўлса хам. Умри давомида хеч бир давлатга саёхат қилмаган бўлса хам. Умри давомида уйни кўмир билан иситган бўлса хам. Ўзи ёқтирмайдиган одам билан яшаётган бўлса хам.
Доим дунё ишларидан рози бўлиб, дин амалларидан қониқмаслиги керак.
Биз эса, намозни сал чиройлик ўқисак дароов ўзимиздан рози бўлиб, хаёлан жаннатга кириб оламиз. Дунё ишларидан харгиз қониқмаймиз.
Уй ремонти қилинса, машинамиз йўқлигини ўйлаймиз. Машина олсак, бундан яхшироғи борлигини ўйлаймиз.
Умар родиаллоҳу анху, Хузайфатул Ямонийдан:
- Айт Хузайфа, мен мунофиқлардан эмасманми деб сўраганлар.
Диний амалларда ўзидан кўнгли тўлмаслиги анашундай даражада бўлиши керак.
Кеч пайт, ухлашдан аввал 10-15 минут ўзимизни тафтиш қилишимиз керак.
Аллоҳдан умидсизлик бўлмаслиги учун, сийра китобларини қайта қайта ўқишимиз керак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2