Ишонганинг тоғдек улкан қоянг бўлиб,
Мана энди кўздан оққан жоланг бўлиб,
Яшаяпман сенсизликда, менсизгинам!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Эрта-ю кеч йўлларингни кутар эдим,
Сен оҳ десанг, жонимни ҳам тутар эдим,
Мен ёнингда оғуларни ютар эдим,
Яшаяпман бедор бўлиб, дилсизгинам!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Олиб қўйдинг бутун кўнглим бисотини,
Билмасмидинг юрагимнинг фарёдини,
Сезмасмидинг кўзларимнинг ишқ додини,
Яшаяпман, абгор бўлиб, ҳиссизгинам!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Сендан ўзга дилни орзу қилолмайин,
Соғинганда юзларингни силолмайин,
Юрагингда не борлигин билолмайин,
Яшаяпман ожиз бўлиб, ожизгинам!
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Не топгандинг юрагимдан кетиб - кетиб,
Сенсизликнинг ошёнига етиб - етиб,
Кўнгил уйинг тахтин орзу этиб - этиб,
Яшаяпман, кўнгли мендан олисгинам,
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев