Предыдущая публикация
Сенинг йўлларингни пойламайман бас,
Йўқ сендан мурувват кутмайман энди,
Севги бир эртакдир, ўткинчи ҳавас,
Менинг юрагимда ишқ ўти сўнди.
Сенга талпинмайман энди ҳеч қачон,
Кўрсам ҳам ногоҳон, боқмай ўтаман,
Менинг орзуларим синдирди армон,
Энди дил ойнангни қоқмай ўтаман.
Аламлар қалбимни тирнайди тинмай,
Оҳ,мендан ўксима дардларим қат-қат,
Шундоқ ҳам иккимиз бирлаштиролмай,
Ана йиғламоқда шўрлик МУҲАББАТ.
Хуршид Карим
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев