Балки!
(Сен мўъминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар) деб ёзилган.
«ФАЛОН (маъсиятли) ИШНИ БИР МАРТА БЎЛСАЯМ СИНАБ КЎР. БУ БИЛАН КАМАЙИБ ҚОЛМАЙСАН», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
Балки!
(Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг изидан эргашманг), деб ёзилган.
«ХИЖОБЛИ КИЙИМЛАРНИ МОДАГА ҚАРАБ КИЙ», деб хеч қаерга ёзилмаган.
У кийимларни хижобли кийим деб бўлмайди. Ҳозирги хижобли кийимлар, оқшомга кийиладиган, тўйларга кийиладиган кўйлаклардан фарқи деярли қолмади. Оталарни, эрларни, акаларни Аллоҳ ҳидоят қилсин.
Балки!
(Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар), деб ёзилган.
«МЕНИ ГУНОҲИМ ЕНГИЛ, ШУНИНГ УЧУН МЕН БОШҚАЛАРДАН ЯХШИРОҚМАН», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
Балки,
(У(ифк)ни ўзингизга енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида буюкдир) деган гап бор.
«ИШ ТОПА ОЛМАГАНИНГ УЧУН ҲАРОМ ЙЎЛ БИЛАН ТОПГАН ПУЛИНГ ҲАЛОЛ», деб ҳеч қаерга ёзилмаган.
Балки!
(Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур), деб ёзилган.
«БУ СЕНИНГ ТИЛИНГ, ШУНДАЙ ЭКАН ОҒЗИНГГА КЕЛГАН ГАПНИ ГАПИРАВЕР», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
Балки!
( У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир), деб ёзилган.
«ДУНЁГА БИР МАРТА КЕЛИБ, БИР МАРТА ЯШАБ ҚОЛАСАН», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
Балки!
(Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Қиёмат куни ажрларингизни тўлиғича олурсиз. Ким дўзахдан узоқлаштирилса ва жаннатга киритилса, шубхасиз, ютибди. Бу дунё ҳаёти ғурур матоҳидан ўзга нарса эмас), деб ёзилган.
»СЕНИНГ НИМА ИШИНГ БОР. МАСЛАҲАТ БЕРМАСДАН БИР ЧЕККАДА ЖИМГИНА ЎЗ ИШИНГНИ ҚИЛИБ ЮРАВЕР», деб ҳеч қаерда ёзилмаган.
Балки!
(Улар Аллоҳнинг элчилигини етказадиган, ундангина қўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотлардир), деб ёзилган.
ОЛАМ ҒАРИБДЕК БИР ГАП...
Ўлим кетидан ўлим. Кетма-кет ЖАНОЗА. ЎЛИМ хақидаги хабар, ҳудди яшин ургандек бир гап.
Фалончи автохалокатда, яна кимдир касал бўлиб, яна биттаси юриб турган
жойидан йиқилиб ЎЛИБ қолибди. (Нақадар даҳшат).
ДУНЁ эса жимгина уларнинг ортларида қолаверади. Уларни ТУПРОҚ остига кўмдик. Ҳатто мени ва сенинг ҳам КУНИНГ келади. Қайтиб келмайдиган САФАРингга ҳозирдан тайёргарлигингни қилиб қўй.
Эй товбасидан кечикаётган БАНДА, «МЕН ҲАЛИ ЁШМАН», деб БАҲОНАлар қидирма. ЎКИНМА! Аччиқ бўлса ҳам бу ХАҚИҚАТ. Қабрларга фақат КАТТАЛАР учун деб ёзиб қўйилмаган.
Аллоҳим, Сендан ХОТИМАмизни гўзал қилиб ЯКУНЛАШИНГни сўраб қоламиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев