1. Садақа энг афзал ва энг мақтовли амаллардандир. Ҳатто вафот этган мўмин, қанийди дунёга қайтарилсам-у, садақалар қилсам, деб орзу қилади.
رَبِّ لَوْلَا أَخَّرْتَنِي إِلَىٰ أَجَلٍ قَرِيبٍ فَأَصَّدَّقَ وَأَكُن مِّنَ الصَّالِحِينَ
"Парвардигорим, мени озгина муддатга (ҳаётда) қолдирсанг, мен хайр-садақа қилиб, солиҳ (банда)лардан бўлсам". (Мунофиқун: 10)
2. Мол-дунёси энг баракали одам энг кўп садақа қилувчи одамдир. Ҳадисда: "Садақа мол-дунёни камайтирмайди", дейилган. Ҳадиси қудсийда эса: "Эй Одам боласи, инфоқ қил, шунда Мен ҳам сенга инфоқ қиламан", дейилган.
3. Мамнуният билан қилинган садақа - мўминлик аломати, оғриниш-ёқтирмаслик билан қилинган садақа эса мунофиқлик аломатидир. Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида:
وَلَا يُنفِقُونَ إِلَّا وَهُمْ كَارِهُونَ
"Ўзлари ёқтирмаган ҳолларидагина инфоқ-эҳсон қиладилар" (Тавба: 54), деган.
4. Золимнинг зулми садақа билан бартараф қилинади. Саҳиҳ ривоятда Иброҳим Нахаий: "(Олдингилар): "Мазлум киши агар бирон нарса садақа қилса, ундан зулм арийди", деб ҳисоблашарди", деган.
Бу шундай омилки, кўпинча одамлар ундан ғафлатда қолишади, ваҳоланки Қуръон бунга далолат қилган.
5. Садақа золимнинг зарарига мазлумга ёрдам беради, золимнинг захматини қайтаради ва зулмининг таъсирини камайтиради.
وَمَا أَنفَقْتُم مِّن نَّفَقَةٍ أَوْ نَذَرْتُم مِّن نَّذْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ يَعْلَمُهُ ۗ وَمَا لِلظَّالِمِينَ مِنْ أَنصَارٍ
"Инфоқ қилган ҳар бир нафақангиз ва назр қилган ҳар бир назрингизни шубҳасиз Аллоҳ билади. Ва (инфоқ-эҳсон қилмайдиган) золимлар учун ҳеч қандай ёрдамчи йўқдир". (Бақара: 270)
6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирорта қийналган, изтироб чеккан кишини билиб қолсалар юзлари қизариб кетар ва саҳобаларни садақа қилишга ундар эдилар. Саҳиҳ ривоятда келишича, бир қавм оч-яланғоч ҳолда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келади. Шунда у зотнинг юзлари ўзгариб кетиб, уйларига кириб кетадилар, кейин чиқиб минбарга кўтариладилар-да, одамларни садақа қилишга ундайдилар.
7. Муҳтожлик зоҳир бўлиб турган пайтда инфоқни тарк қилиш жамиятларга илоҳий уқубат ва ҳалокат етишининг сабабларидандир.
وَأَنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ ۛ
"Ва (бахиллик қилиш билан) ўзингизни ҳалокатга ташламанг!" (Бақара: 195)
8. Шукр қилувчидан Аллоҳ неъматни тортиб олмайди. Зотан, энг катта шукр инфоқдир. Дарҳақиқат, очарчиклик кунларида таом бериш энг улуғ амаллардандир.
أَوْ إِطْعَامٌ فِي يَوْمٍ ذِي مَسْغَبَةٍ يَتِيمًا ذَا مَقْرَبَةٍ أَوْ مِسْكِينًا ذَا مَتْرَبَةٍ
"Ёки очарчилик кунида бирон қардош етимга ё муҳтож бечора-мискинга таом бермоқдир". (Балад: 14-15-16)
9. Киши борор бир муҳтож одамга садақа қиламан деб ҳаракат қилса-ю, гарчи садақаси ўзи истамаган кишининг қўлига тушиб қолса ҳам, тўлиқ савобга эга бўлади. Зеро, саҳиҳ ҳадисда бойга, ўғрига ва зинокор аёлга билмай садақа қилиб қўйган кишининг тўлиқ ажр олгани айтилган.
10. Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган, "Касалларингизни садақа билан даволангиз!" - деган ҳадис одамлар орасида ёйилмоқда, ваҳоланки у саҳиҳ эмас. Гарчи маъноси саҳиҳ бўлса-да, ҳадисни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилиши саҳиҳ эмас.
Шайх Абдулазиз Тарифий
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2