■ БИСМИЛЛОҲ деб бошланг, АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ деб хатм қилинг.
■ нима учун ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ деганда, лаблар бир бирига тегмаслигини биласизларми? Чунки ўлим келганда осон эслаш ва айтаётганда қийналмаслик учун. Бу Аллоҳнинг мусулмонларга бўлган раҳматидир..!
■ "ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" калимаси билан нафас олинг..
■ Ўзингизга " АСТАҒФИРУЛЛОҲ" деб танбеҳ беринг..
■ азоблансангиз, қийналсангиз "АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ* деб айтинг.
■ таъжубланганингизда "СУБҲАНАЛЛОҲ" деб айтинг.
■ РОСУЛУЛЛОҲ (СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ)га саловат айтиб шодланинг.
■ ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН (биз Аллоҳникимиз ва албатта Унга қайтажакмиз) деб қайғуни хис этинг.
■ МА ШАА АЛЛОҲ, ЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲ деб кўзингизни захарини кетқазинг..
■■■■■■
■ Ҳозир олдингиздан истиғфор айтувчилар кемаси ўтади, агар сиз ҳам шу йуловчилардан бири бўлишни истасангиз, истиғфорни имконингиз борида айтиб қолинг: ( астағфируллоҳиллази ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атубу илайҳи, ъадада холқиҳи ва ридо нафсиҳи, вазината ъаршиҳи, ва мидада калиматиҳи )... Хурсанд бўлинг..истиғфорингиз фаришталар томонидан ёзиб олинди...!
■ Ҳақиқат..
Дўконлардан бирининг эшигига "намоз вақти учун ёпиқ" деб ёзиш ўрнига , " намозга сендан аввал жўнаб кетдик, сен ҳам шошил" деб ёзилган экан.
«Ижобийликнинг мукаммаллиги ҳақиқатдадир».
■ Бир аёлнинг ёш қизчаси вафот этганда, кўзлари тўла ёш билан табассум қилиб деди: у ерга (охиратга) борганимда, жаннат эшигини таққиллатсам, мени кутиб олувчи фариштам бор энди.
" Мусибат сабрининг калити бу - ЖАННАТ ".
■ Ғийбат қилишдан аввал кўзларингни юмиб фараз қил , сен ҳозир бир бўлак хом ва қип-қизил гўштни чайнаяпсан. Тишларингни ораси эса қон билан тўлган.
" агар бу тасаввур сенга ёққан бўлса, кўзларингни очиб, ғийбатингни давом этавер".
■ Болаликнинг энг ширин хотираларидан бири бу, тунда сен уйда дуч келган жойда ухлаб қоласану, эрта тонг билан ётоғингда уйғонасан. «Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин».
■ Касалхонада..
Ўнг тарафда бир одам, ўғлининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасини чўнтагидан чиқаряпти. Чап тарафдаги одам эса, отасининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномани чиқаряпти.
"Бу - ҲАЁТ қисқалигининг бир кўриниши".
■■■■■■
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев