11-қисм.
Муаллиф: #Мафтуна_Абдуллаева.
Самина оёқ~қўли сингари овози ҳам титраганини сезиб турарди.
- Ойимга айтсамми? Холамгами... Йўқ ҳали ўзингни бос... Балки адашаётгандирман. Ахир доим дори таъсирида бўлардим... Бу гал ҳушим ўзимда эди... Шунга шундай туюлгандир...
Самина ўзини босишга уриниб яна устига чойшаб ёпди. Абубакр чиқиб келганда ўзини ухлаганга солди.
- Ҳолинг шу экан~ку,- юзидан ўпиб қўйди Абубакр,- яна олифталик қиласан.
Самина ўз ҳаёлларидан ўзи қўрқиб жим ётар эди. Қанча нафас ютиб ётди билмади. Абубакр ухлаб қолганига тўла амин бўлгач ўрнидан турди. Телефонини юзини ёқиб ёруғида Абубакрни бўйин қисмига қаради. Қўл юбормоқчи эди~ю қўрқди. Аммо... Орқа бўйни аралаш куйган из шундоқ билиниб турарди. Самина унитишга уринаётган воқеасини ҳозир батафсил эслашга интилди.
Дидективга ҳам ўзини босиб олгандан кейин айтиб берганди. Уни эслаб қолган нарсаси иккита. Биринчиси ўша одамни бўйнида қандайдир мелалъёнми туморми бор эди. Қўлига илашгани ёдида. Иккинчиси қаршилик қилаётган пайт бўйнида қандайдир жароҳат изи борлигини сезганди. Бошини орқа томонида эса қўлига холга ўхшаш нимадир илашганди... Самина шунча белги ўхшаш бўлишига қандай ишонсин... Бундан ташқари яна баъзи ҳаракатлари... Қиз юзини ёпиб олди. Буни кимгадир айтиши шарт. Ёлғиз ўзи ҳал қила олмайди.
Саминани ювиниб чиққач яна уйқуси қочди. Қайта~қайта Абубакрни кузатди. Ўша одам билан ўхшаш томонларини топишга уринди... Шубҳа~гумонлар ичида қачон ухлаб қолганини ҳам сезмай қолди. Эрталаб юзига урилаётган нафасдан уйғониб кетди. Абубакр. Қиз юзини олиб қочиб тикилиб қолди.
- Ҳа, нима бўлди?
- Тезроқ хонамдан даф бўлсангиз кийинардим.
- Уяляпсанми? Кеча жуда дадил эдинг.
- Ёқмаяпсиз сезяпсизми?!
Абубакр қизни иягини сиқди.
- Нима дединг?
- Сизни яхши кўраман. Ишқингизда ўлиб қолай деяпман, дедим,- қизни юзини аранг йигитни қўлидан қутқариб мазах билан бидирлади.
- Шундоқ бўлсин хотинжон.
- Мени зарур ишларим бор. Кетишим керак.
- Ҳиммм. Мен ҳам ўқишга боришим керак.
- Ҳайдовчи ташлаб қўяди.
- Бир оғиз... гапингиз,- Самина "сассиқ" сўзини ўрнига атай пауза қилди.
- Қайтиб келай таъзирингни бераман.
Самина Абубакр чиқиб кетгач ўзини ёстиққа отди.
- Эй, Худойим... Нима қилай..
Нима деб ўйлай... Абубакр ўша одам бўлгани яхшими ёки йўқ.
Яна бир оз ётгач, ўрнидан турди. Ўзини тузатиб, хонасидан чиқди. Биринчи қилган иши Абубакрни хонасини титиш бўлди. Нега бундай қилаётнанини билмасди. Аммо шубҳаларини тасдиқлайдиган бирон нарса бўлиши керак деб титиб чиқди. Қўлига кодланган қутича тушди. Ичида нима бор экан деб роса айлантириб таваккал рақам термоқчи эди. Аммо қўли қаеригадир тегиб ўзи очилиб кетди.
- Жин ургурей. Коди йўқ экан. Аҳмоқ қилиш учун қўйилган экан. Айлантиравериб қаерини босганимни ҳам билмай қолдим.
Қиз ўзига-ўзи гапириб, қутини ичидаги нарсаларни кўра бошлади. Қўл соат, узук, қандайдир тумор... ва Самина эслаб қолган медалён клони. Фақат клонни ўзи бор эди. Унга ёзув ҳам ёзилган. "Ф" ҳарфи.
- Бу нимани англатади?
Самина яна бир оз у ёқ, бу ёқни кўриб. Кейин хонадан чиқди. Нонушта ҳам қилмай, холасига қўнғироқ қилиб, олдига ўтишини айтди.
- Нега?- ҳайрон бўлди Маҳзуна опа.
- Гапим бор.
- Бўпти кел.
Самина ҳайдовчига айтмай ўзи машинасига минди. Ўша воқеадан кейин камдан~кам ўзи машина бошқарарди. Лекин ҳозир қўрқмай тезликни катта олиб энди ишхонасига келган холасини олдига келди.
- Бунча ўпканг шишмаса,- жиянини туришидан юраги бир ноҳушликни сезди Маҳзуна опани.
- Хола...- Самина холасини қўлларидан тутиб кўзларига ҳаяжон билан қараб туриб гапни нимадан бошлашни билмасди.
- Гапир ичимни ёқмай?!
- Ҳалиги... Мени ўғирлаган Абубакр бўлиши мумкинми?!
- Нима?- Маҳзуна опа Саминага қараб қотиб қолди. Нега бундай деяпсан.
- Хола... Менга шундай туюляпти...
- Икки ойдан кейин энди туюляптими?
- Абубакрни бўйнида чандиқ бор экан... Ўша одамга қаршилик қилган пайтим ҳам аниқ эслайман бўйнида чандиқ бор эди,- Самина ўз гапини тўғрилигига ўзи ишонч ҳосил қилмоқчидек кўзларини қисиб ўша кунни қайта эслади.
- Чандиғини энди кўрдингми?- бир оз ўнғайсизланиб сўради Маҳзуна опа.
- Хола,- Саминага энди ҳамма нарса шубҳали туюла бошлади,- биз битта хонада яшамасдик...
- Нега?!
- У... Мени хонамга қолган кунлари дори берарди.
- Нима?!
Маҳзуна опа энди орадаги пардани бузиб жиянини қаттиқ сўровга олди.
- Менга қара,- деди довдираб бир боғдан, бир тоғдан гапираётган Саминани силтаб ўзига қаратиб,- ҳозир мен савол бераман. Сен жавоб берасан. Тушундингми?
- Ҳа,- ҳаёли ва ҳақиқатлари ичида чалкашаётган қиз итоаткор бош силкиди.
- Алоҳида яшармидингиз?
- Ҳа.
- Муносабати қандай эди. Ўзингизни уйингизда.
- Яхши... Бирон марта хафа қилмади.
- Ажрим... Кетиш шунга ўхшаш гап айтармиди?
- Йўқ... Мен айтсам жаҳли чиқарди.
- Алоҳида тунасангиз... нега дори берди?
- Баъзида... Баъзида хонамда қоларди.
- Қандай дори деб айтмадингми?
- Айтмасди. Лекин ичсам роса енгил ҳис қилардим ўзимни...
- Аҳмоқ, нега бизга айтмадинг!
- Қандай айтардим... Абубакр мени ёнимда бошқа ҳаёлларни ўйлашингни истамайман дерди... Ростдан дорини ичсам... миям ўчиб қоларди.
- Тентак... Зудлик билан текширтирамиз... Наркотик бўлсачи... Ўргатиб қўйган бўлсачи?!
- Йўғей...- Самина қўрқиб кетди,- лекин кунда бермасди.
- Майли олдиндан фол очмайлик. Сени ўғирлаган одам билан Абубакр битта эканига ишончинг комилми?
- Ҳҳҳаа. Бўйнидаги медалён ҳам қўлимга илашганди. Худди ўша шаклдаги клонини ҳам топиб олдим "Ф" ҳарфи ёзилган... Шунча нарса ўхшаш бўлиши мумкинми?
- Шаҳарда гап~сўз кўпайиб кетмаслиги учун, сени ишингни ёптирган эдик. Кимлигини ўзимиз қидириб топамиз деб. Ўша куни сендан ҳеч бир "ўғрини" изи топилмаган. Тирноқларинг ораси тозаланган эди. Аммо...- Маҳзуна опа кўзини жиянидан олиб ўрнидан турди,- бачадонингдан олинган намуна бор. Мени шу ҳайрон қолдирган эди... Буни ҳам йўлини қилса бўларди. Аммо назаримда бу иш ортида бошқа нарсалар бор...
- Нима?
- Ҳозир биринчи навбатда сен билан бир жойга борамиз... Эринг билан ўша "ўғри" ни намуналарини тўғри келиш келмаслигини текшириш учун.
Самина борган сари қўрқувга тушиб борарди. У шунча вақт ким билан яшади. Ўзига тажаввуз қилган одамни маняк деб таъсаввур қиларди. Сочлари орқага силлиқ таралган маданиятли, сипо Абубакрни "у" бўлиб чиқиши...
Самина сабаб Гулниҳолга ортиқча гап қилишмагани билан, дўкондаги қизлар ўзи ҳақида бошқача ҳаёлга борганини сезди қиз. Аммо начора уни кўнгилсизликлар севади ахир.
- Ҳозир Замира опам эшитганида "шундай деб ўзингга чақиравер нохушликни" деган бўларди,- деди қиз ўзига-ўзи кулиб. У бугун эртачи қайтиб укасига ҳамирли овқат қилиб бермоқчи эди. Энди ҳамир ёйишни бошлаши билан эшик қўнғироғи жиринглади. Қўлини артиб эшикка чиқди. Куръер қўлига қути тутқазди.
- Шахсан қўлингизга.
Гулниҳол имзо чекиб қутини олиб қолди. Қизиқсиниб, ҳам ҳайрон қолиб ичини очди. Унда зирак бор эди.
- Мени бир пойи йўқолиб қолган анави зирагим~ку.
Қиз ой ва юлдуз шаклидаги зиракни қўлига олиб, ҳайрон бўлди.
- Тилла... Вой ўлай ким буни тилладан ясатиб берибди менга...
Ҳаёлига Ҳабиб келди.
- Эй, Худойим... Наҳотки у... Жинни бўлганми?
Ҳамири ёдига тушиб қўзғалгунча ярим соат термулди зиракка.
- Замира опа буни қандай яхши томонини ўйлай ахир... Фақат ёмонликни ўйлайсан дейсиз,- деди лабларини тишлаб.
Ҳаёли ҳар томонга кетиб мантини ҳам шўр қилиб юборибди. Укасига сузиб бериб ўзи егиси келмай хонасига кириб олди. Ва Ҳабиб билан илк учрашган чоғидан шу кунгача бўлган барча воқеаларни эслашга уринди.
- Замира опамга айтишим керак. Улар бошлиғини мендан яхши билади.
Шу ҳаёл билан Замирага сим қоқди. Иккови оғзи қизиб ярим соат суҳбатлашгач Гулниҳол дардини тўкиб солди. Уни диққат билан эшитган Замира бир оз сукут қилиб шундай деди:
- Биласанми... Сени ишга олишни шахсан уни ўзи таъйинлаган. Иш сўраб келганингни қаердан билган билмадим, аммо айнан унинг топшириғи билан ишга олингансан.
Гулниҳол учун бу гап жуда кутилмаган бўлди. Ўйлаб олиш учун Замира билан алоқани узди. Аммо кўп ўйлай олмади. Эшик қўнғироғи чалинди.
- Яна ким экан,- қиз оғир қадамлар билан эшик томон борди. Эшик "кўзи"дан қараб эса яна ҳайратланди. Эшик ортида Самина турарди.
- Бу ерда нима қиляпти бу қиз,- Гулниҳол шошиб эшикни очди.
- Тинчликми?- Гулниҳол кўзида ёш билан келган Саминани кўриб ҳайрон бўлди.
- Бугун шу ерда олсам майлимғ?
- Албатта... Лекин нима бўлди?
- Фақат шундай деб сўрама.
- Самина уйингдагилар биладими? Ҳаммани ҳавотирга қўймаяпсанми?-деди шошганидан сенсираб кетган қиз.
- Йўқ. Холам меникида қолган деб айтган. Лекин менга ҳозир жуда тинчлик керак. Ухламоқчиман.
Самина сув сўраб дорисини ичиб Гулниҳолни ётоғига чўзилиб ухлаб қолди. Кўп ўтмай Маҳзуна хоним Гулниҳолга чиқиб жиянини ҳол~аҳволини сўради. Самина телефонини ўчириб қўйганди. Жиддий бирон нарса бўлгании сезгани билан, Маҳзуна опадан сўрай олмади Гулниҳол. Туни билан Саминага ҳар замонда кўз ташлаб тонг отса сўраб олишга қарор қилди...
- Менга кофе дамлаб бер,- нонушта тайёрлаётган Гулниҳолни олдига келди Самина.
- Ўтиринг.
-Кеча сенлаб ётгандинг.
- Қизиқ қаттиқ хафа эдинг эътибор берганмидинг?
- Ҳа.
- Нима бўлганини айтасанми? Гулниҳол қизни қаршисига ўтирди.
- Агар... Агар сени ўша сотиб олган эркак... Сенга уйланиш таклифини берса... Нима қилар эдинг?
- Буни сенга нима алоқаси бор... Яни кечаги ҳолатингга.
- Абубакр... У ўша одам экан,- Самина тиржайди.
- Нима?! Эсинг жойидами?
- Шубҳам бор,-оппоқ тишларини кўрсатиб ҳамон жилмайиб турарди қиз,- шу яқин орада бўлган воқеалардан кейин ақлим жойида қолиши қийин...
- Самина тушинтириб гапир.
- Мен Абубакр билан ўша ифлосни битта одам деган шубҳага бордим... Аммам билан экспертизага бордик...- Самина юзини ёпиб олди,- мени зўрлаган эркак билан эримни... бачадонимдаги намуналари бир хил экан.
Гулниҳол унча тушунмади. Аммо ҳозир гап бунда эмас, Саминани даҳшатли ҳақиқатида эди.
-Бу нарса унга нега керак бўлган? Гап~сўз..
Шов~шув...
- Аниқлашяпти... Кеча жуда ёмон аҳволда эдим. Чунки Абубакр менга ёқиб бораётганди. Уни олийжаноб ҳислатларини кашф қилаётгандим. Аммо ҳаммаси ниқоб экан.
Мен аҳмоқ унга ўзимни муносиб кўрмай юрибман. Ҳатто дори берса ҳам, индамай ичибман... Уни менда эрлик ҳаққи бор, мени бокира бўлмаган ҳолимда қабул қилди дебман...
- Самина.
- Лекин бугун бир нарсани ўйлаб қолдим.
- Нимани?
- Мени ҳеч нарсани пайқамаслигим учун қилган барини. Аммо бир кун сезишим учун... Биз билишимиз учун "из" қолдирган. Қўрқмаган... Нега? Бизда нима қасди бўлган... Меникилар бир кун билиши унга нега керак бўлган!... Аммо нима бўлса ҳам аниқлашади! Ўшанда кўради!
- Лекин яқинларинг ўлдириб қўйишади~ку. Ундан кўра қонунга ҳавола қил. Ўн беш йил беришади.
- Эсинг жойидами? Экспертиза қоғозини кўтариб судма~суд юришим қолганди,- Самина асабий қўл силтади.
- Нима қиласиз унда?
- Менга фарқи йўқ. Тириклайин кўмиб келишса ҳам майли.
Гулниҳол индамади. Аммо қизни ҳолати унга ёқмади. Ахир бутун бошли битта одамни кўмиб келса биров бир нарса демайдиган замон эмас. Айбини бўйнига қўйиб қаматиши керак эди. Бироқ ҳозир ғазабдаги қизга ҳеч нарса демади. Фақат... энди ортга қайтариб бўлмайдиган иш учун оиласи ҳаётига зиён етказиш... Гулниҳол бундай қилмаган бўларди. Ҳаёлига Ҳабиб келди. Ака сифатида бу гапларни эшитса ўзини тутиб туролмаса керак. Самина оғирроқ бўлганда эди!
- Телефонимни қўшай, амма қўнғироқ қилгандир.
- Абубакр~чи?
- Уни "чёрный" нига тиқиб ташлаганман.
Самина телефонини ёқиши билан айтганидек аввал ҳабарлар, кейин холасидан қўнғироқ келди.
- Мен кетяпман,- Самина қисқа сўзлашувдан кейин ўрнидан турди,- рахмат сенга. Билмадим нега? Аммо жуда қисқа муддатда сенга қаттиқ ишондим.
- Қўрқма ишончинг ишончли қўлларда.
Икки қиз ҳам кулиб юборди.
Самина кетгач Гулниҳол ўйлаб қолди. "Агар мени ҳам сотиб олган бойвачча топилганда нима қилардим... Ҳеч нарса қила олмасдим... Саминада бутун бошли оила бор. Ундан кейин... Қизда аламзада хотиралар қолган. Мен эса ҳеч нарсани эслолмайман.
Гулниҳолни ёдига Самина сабаб чалғиб кетгани Ҳабиб билан боғлиқ гаплар келди. Бирдан миясида ғалати бир ўй пайдо бўлди. Доим унитишга интилган хотирасидаги ўша ёстиққа юзтубан ётган эркакни эслашга уринди. "Ўша кун"ни икир~чикиригача эслар экан, бирдан сесканиб кетди. Сана! Қиз бадном этилган кун ва Ҳабибни туғилган куни бир эди!
Машҳура опа синглиси чақирганда унинг овоз тонидан ҳайрон бўлди. Аммо зудлик билан етиб борди. Маҳзунани уйида ўтирган Ҳабиб, Самина ва дидективни кўриб ажабланди.
- Кел тезроқ. Бир нарсани ҳал қилишимиз керак.
- Нимани?
Маҳзуна опа жавоб бермай дидективга бошла деб имо қилди.
- Кеча менга Маҳзуна опа Абубакр ва Саминани ўғирлаган одамдаги намуналар бир~бирига мос келганини айтди.
Бу гапдан Машҳура опа билан Ҳабиб ялт этиб дидективга қаради. Маҳзуна опа жим ишорасини қилди,- аслида мен ҳаммадан шубҳа қилиб ҳаммани текшираётгандим. Ҳатто Бурхонни ҳам. Куёвингиз эса албатта бундан мустасно бўлмасди. Ҳуллас, Абубакрни суриштириб анча чалкаш ишларга дуч келдим. Унинг оиласи дастлаб яшаган Москвадаги жойларигача суриштирдим. Борган сари чигаллашган ишдан ниҳоят битта каллавани учига из топилди. Бу Абубакрни онасини узоқроқ қариндоши эди. У аёл ҳамшира бўлиб ишлаган. Ва у менга жуда ғалати гап айтди. Ҳақиқий Абубакр саккиз ёшида автоҳалокатда оиласи билан вафот этган.
Бу гал Самина билан Маҳзуна опани ҳам оғзи очилиб қолди.
- Автоҳалокат бўлган пайтда машинада оиладан ташқари уларни жияни ва хизматкор аёл билар ўғли ҳам бўлган. Мен излаб бирон нарса тополмадим. Излар яширилган. Аммо бу холадан хабари йўқ шекилли уларни. Мен ҳам зўрға излаб топдим. Хуллас кейинги ишларим осон кечди. Ҳақиқий Абубакр ва амакиини ўртасида мулкий низолар бошланган бўлган. Шу ҳалокат сабаб васий сифатида акасини иши укага қолган. Энг қизиғи Абубакр катта бўлиб ота меросидан Англияда бошлаган ҳамма ишини сотиб амакисига берган. Ўзи янги иш бошлаган. Худди мулк омонатга берилгандек.
- Шунда Абубакр ким?!
- Буни аниқлаштиряпман. Улар ҳалокатда бўлса ҳам ҳужжатларда қайт этилмаган экан. Демак катта эҳтимол билан бу ўша хизматкорни ўғли. Хола менга фақат битта исм айтди холос. Фаёза.
- Клонда ҳам Ф ҳарфи бор эди,- Самина дидективга қараб.
Дидектив Саминага савол бераётган бир пайт опа~сингил бир-бирига даҳшат билан қараб туришарди.
Ҳабиб эса бир чеккада ғазабини ютиб ўтирган эди, ортиқ чидолмай хонадан шахд билан чиқди.
- Тўхта,- ортидан Маҳзуна опа чиқди,- нима қилмоқчисан?
- Ҳозир бориб уни бўғиб ўлдираман.
- Ўзингни бос. Ҳали ҳамма ҳунарини билмадик. Сен яхшиси "Марварид" га бор. Агар бизда қасди бор бўлса, "Марварид" га ҳам зиён етказган.
Бир учи топилган калава сингари ишни бу ёғи жуда тез бўлиб кетди. Абубакр "Марварид" ни Бурхонни қўли билан кредит ва қарзларга ботириб ташлаган эди. Ҳатто ўзи бошлаган ишини ҳам боши берк.
- Бу одамга пул керак бўлмаган,- деди Ҳабиб бошини чангаллаб,- у Марваридни чўктирмоқчи бўлган холос. Ким ўзи бу?!
Ҳабиб ўйлаб ўйига етмасди. Аммо Машҳура опа аллақачон кимлигини таҳмин этиб бўлганди. Шунинг учун ишонч билан Абубакрни олдига борди. Бу пайтда эса Абубакр ҳамма нарсадан хабар топиб, ўтмиши билан юзлашишга тайёр турарди.
🌹🌹🌹
Фаёза хоним ўғлини вақт бўлди, деган гапини эшитиб титради. Мана Машҳурани қаршисига чиқадиган пайт келди ниҳоят.
- Ҳаммаси жойидами?- Фаёза хоним ўғлига ўз режасини тузиб берганди. Қайсар ўғли ўзи билганидан қолмаслигини билса-да ҳеч йўқ ўхшаш иш қилган деб умид қиларди.
- Жойида. Энди Абубакрни ўйиндан чиқарсак ҳам бўлади,- тиржайди Азат,- у бизга шунча йил яхши хизмат қилди.
Хўш бу сохта Абубакр ким эди ўзи?!
Фаёза ёнғиндан жони омон қолгач уч яшар ўғли билан, кундошини кўздан нари қилишни истаган Раксана ёрдамида Россияга кетди. У ерда ҳам анча кўргуликларни кўрди. Юзи сабаб кўп қийналди. Бир четда одамларга қўшилмай ўтирарди иш жойида. Кунлардан бир кун эса ҳақиқий Абубакрни онаси унга энагаликни таклиф қилди. Бир тарафи раҳми келгани, бошқа тарафдан суюқ эрини энагалар билан қаймоқлашишидан чарчагани учун. Дарҳақиқат, юзини куйган қисмини доим бекитиб юрадиган Фаёза билан хўжайинни иши бўлмади... Ўша ерда яхши кун кўриб юрганди. Аммо бир куни. Байрамдан қайтаётган эр-хотин навбатдаги рашк сабаб уришиб қолишди. Аёл машина бошқараётган эрини чалғитиб, асабийлаштирди... Фаёза Азат, Абубакр ва Абубакрни амакиваччаси Русланни қучиб қўрқув билан борарди. Ҳосиятсиз жанжал ҳалокат билан тугади. Фаёза машинадан ўғли ва болаларни олиб чиқиб улгурди. Эр-хотин эса портлаб кетди...
Ўша пайти Фаёзада улкан режа пайдо бўлди. Ўғлини Абубакр билан алмаштириб қўйишни таклиф қилди Абубакрни амакиси Асланга. Бунга сабаб эса агар Абубакрни оиласидаги ҳамма вафот этган тақдирда бор мол~мулк давлат ихтиёрига ўтиб кетар эди...
- Аммо у тирик,- деди Аслан.
- Ҳозирча!
Фаёза ўшанда қилган ишидан баъзан виждони қийналади. Аммо у Абубакрни кислород найчасини узиб ўлдирмаганда, алмашиниш режаси барбод бўларди. Болани яшаш фоизи жуда паст бўлгани учун ҳеч ким, ҳеч нарсадан шубҳаланмади.
- Мен қутқармаганимда барибир ўларди,- Фаёза ўзини ўзи алдарди.
Орада келишув бўлди. Азат Абубакрни ўрнига ўтди. Чекка шифохонадагиларни пул билан ишини ёпиш қийин бўлмади. Аслан эса янги Абубакрни ҳеч кимга кўрсатмай, даволатяпман деб чет элга жўнатиб юборди. Йиллар ҳамма нарсани ёпти... Ёпилишни истамаганини пул билан ёпишди. Аслан Абубакрни катта бўлишини кутди. Бола эса у ўйлагандан ҳам кўп фойда келтирди. Бироқ у она~болани асл ниятини билмасди. Азат йиллар давомида ўзи учун ҳам келажак ҳозирлади. Бир кун Абубакр ниқоби ечилса, Азат бўлиб яшай бошлаш учун.
- Абубакрни қайнонаси йўлда,- Азат онасини қучди. Улар ҳар доим Абубакрни учинчи шахсда гапиришарди.
- Келаверсин. Қолганларни чақирмадингми?
- Улар ҳам келяпти,- Азатни табассуми ҳиёл сўнди.
🌹🌹🌹
Бир- бирига қарама қарши ўтирган рақибларни барчасини ўз саволлари ва ҳақиқатлари бор эди. Абубакрни кабинетида Артём, Машҳура, Ҳабиб ва Маҳзуна бир~бирларига **** қўйгудек қараб туришарди.
- Ҳамма йиғилган экан, келинг бошидан танишамиз,- Азат совуқ жилмайди,- мен Азат Мақсадовман. Аслида Мақсадов онамни фамилияси. Аслида Азат Ортиқов Артёмович бўлишим керак эди... Ҳа... Ҳа... Мен,- ўтирганларни ҳолатига қараб Абубакрни кулгиси қистади,- бу ерга ўтирганларни ҳеч бирига бегона эмасман. Бири отам, бири укам, бири қайнонам, бири хотинимни холаси. Аммо таассуфки, ҳамма мендан зарар кўрди. Қулаган бизнесингиз муборак бўлсин қадрдонларим.
- Мараз,- Ҳабиб ўзини тутолмай Азатни бўғзидан олди,- Синглимни нега аралаштирдинг?!
- Ҳамма гапирса ҳам аҳлоқ ҳақида сен гапирма,- деди Азат тиржайиб,- битта уй, иш билан бир қизни алдаб қўя қолдинг. Мен ҳар қалай уйландим...
Ҳабиб Азатга мушт туширди. Азат ҳам қараб турмади. Ур~сурдан соқчилар етиб келиб, Ҳабибни ташқарига судрашди. Азат эса лабини қонини артиб қолганларга ўқрайди,- мендан ҳисоб сўрашга асло уринманг. Ҳаммани одоб таёғи қўлимда. Йиллар давомида қилмишларингиз учун далил тўплаганман. Устимдан ёзилган битта ариза.... Ва тамом, мен мингтасини тиқиштириб бераман. Товламачилик, таҳдид, одам ўлдиришга уриниш, тажаввуз... Ваҳаказо ва ҳоказо. Хўш ким мен билан курашади.
- Азатмисан Абубакрми менга фарқи йўқ,- Машҳура опа Азатга яқин келди,- ҳали қизимга қилганларинг учун жавоб берасан?!
- Қўлингиздан ҳеч нарса келмайди деб қўрқаман,- мазахлади Азат,- чунки мен энди онасини хўрлатиб қўядиган уч яшар гўдак эмасман. Аслида бизга қилганингизга муносиб бадал тўламадингиз ҳали!
Машҳура опа бугунги кутилмаган ишлардан карахт бўлиб қолди. У Фаёзани йўқ бўлиб кетган деб ўйлаганди. Тўғри ўлмаганини биларди. Чунки Тез ёрдам машинасини юборган ҳам, чет элга кетишини ташкиллаштирган ҳам ўзи эди. Чунки бу аёлни қайта бош кўтара олиши ҳаёлини бир бурчагига ҳам келмаганди.
- Ўшанда ўлдириб юборишим керак эди,- деди Машҳура опа асабийлашиб.
- Тегмасанг ҳам бўларди,- уни эшитиб асабийлашди Маҳзуна опа,- отам иккалангиз оғир ишларга қўл урдингиз.
- Муносиб эди улар шунга!
Маҳзуна опа ҳозир гапириш бефойда эканини билиб, мавзуни бурди.
- Саминани нима қиламиз энди?
- Ажрашади. Эртагаёқ ариза берамиз.
- Унга нима деймиз?
- Азат душманимиз деб айтамиз.
- Барибир батафсил сўрайди.
- Сўрамайди. Сўрамайдиган қилиб тушунтираман... Артёмга нима қилган экан,- бирдан шумшайиб турган собиқ эри ёдига тушди Машҳура опани.
- Бир ойимча тушириб кетганмиш.
- Йўғей... Қари қирғанғи... Баттар бўлсин.
- Отамни бизнеси ҳам бундан баттар аҳволда.
- Биз бормиз, Ҳабиб бор, тиклаб оламиз,- деди Машҳура опа қўл силтаб.
- Билмасам, Ҳабиб жуда қийин масала деяпти. Отамни юраги кўтара олмайди қўрқаман.
- Айтмай турамиз. Ўзи аранг дам олишга кўндирдик.
Икки опа~сингил яна ўзларига толишди. Нималар бўлиб кетди~я?
🌹🌹🌹
Ҳабиб сира тинчлана олмасди. Акаси ва синглиси ўртасидаги бу савдога қандай баҳо беришни билмасди. Агар Азат акаси бўлмаганда ҳеч иккиланмай бир ёқлик қиларди. Бироқ қондошлик уни тўхтатиб қолди. Шундай бўлса~да яна борди Азатни олдига.
- Сени кутаётгандим,- ҳамма нарсаси йиғилган Азат шип~шийдон хонада ўтирарди,- кетишдан олдин бир кўришмасак бўлмасди.
- Шунча ишни қилиб қаерга кетяпсан?
- Англияга. Мен у ерда яшаш ҳадисини олиб олганман. Ҳамма билан ҳисоб~китобим тугаган экан кетаверсам бўлади. Қасосимни ҳам олдим, Сохта амакижонимни қарзидан ҳам қутилдим.
- Саминачи?- Ҳабиб бўлган ишларни эслаб ўзини тутиб туролмади. Азатни ёқасидан олди.
- Онанг ўзига ўхшаб унга ҳам эр топиб беради.
- Аблах,- бу гал Ҳабиб мушт туширишга улгурмади. Азат ушлаб қолди.
- Мен сенга ўтган гал ҳам айтгандим. Менга одобнома ўтишни сенга қўймаган. Шунчалик олийжаноб экансан ўзинг ҳам уйлан ўша қизга.
Давоми бор.
Ассалому алайкум. Азизлар кўп қисмли Бадал ҳикояси ёпиқ каналга жойланди. Асарни олдинроқ ўқимоқчи бўлганлар 👇 https://ok.ru/profile/910007217837 шуни босиб, мурожаат қилишингиз мумкин. Тўлов 5000.
Танлов ихтиёрий.
“Бадал” асари ушбу катта каналда ҳам ҳар куни жойлаб борилади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3