Янги онлине қисса
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
1-қисм
Бисмиллаҳ
#ОЖИЗА:
1-қисм
Мехрли ва раҳмдил Аллоҳ номи ила бошлайман. Аллоҳ таоло тақдирларни яратар экан бежизга уларни бир-бирига дуч қилиб қўймайди. Баъзи шундай тақдирлар борки, бу ҳаётдан нима исташини билмайди. Бир марта бериладиган бу ҳаётимизни беҳуда нарсаларга тикиб совурмайлик. Севги дея аталмиш илоҳий туйғуни , нафс истакларидан ҳоли пок ҳолда сақлайлик.
Шаҳарнинг энг олди тўйхонаси, келин- куёв ҳаммани кўзини ўзига қаратиб савлат тўкиб ўтирибди. Куёвни тунд чеҳраси ҳа деганда очилавермади.
-Шахбоз даданг гапиряпти.
-Менга ақл ўргатишни кераги йўқ.
Куёв бўлмиш онасини гапига терс жавоб қайтарди.
-Болам.
-Ойи мени тинч қўйинг.
Келинчак эса куёвни нега қовоқ солиб ўтирганига тушунмасди. Сухандон сўзга чиққанда куёвни аста гапга солди.
-Тўйдан хафамисиз?
-Ўчир,сени нима ишинг бор?
Келинчак бу муомаладан дили оғриди.
-Мен шунчаки...
-Ўчир овозингни. Ёқмаяпсан.
Замира мум тишлади. У беш аканинг ягона эрка синглиси эди. Биров уни ҳаттоки туртмаган, овозини баландлатмаган.
Шахбозни кўзлари эса Робиядан узилмасди. Робия ягона мухаббати. Робия унинг учун ҳаммадан азиз. Қизнинг кўзларидаги мунг йигитни қалбини вайрон қиляпти. Робия ҳам ора-орада куёв бўлмишга кўз қирини ташлаб қўяяпти. Ичидан нелар ўтгани ўзига аён. Шахбоз чўнтагидан телефонини олиб Робияга хабар ёзди.
«Жудаям гўзалсан»
Робия синиқ жилмайиб қўйди. Кейин бармоқлари беихтиёр жавоб ёзишга киришди.
«Келин фариштага ўхшар экан»
Шахбозни юзи буришди.
«Қаёқдаги гапларни йиғиштир».
Робия тўйхонада ўзини аранг қўлга олиб ўтирибди.
—Сиз келинга қариндошми? Ёки куёвга?
Робия саволдан чўчиб ёнидаги аёлга қаради.
—Келинга узоқроқ дугона эдим,- кўзларини келин-куёвдан узмаган кўйи жавоб қилди. Савол берувчи эса жавобдан қониқди шекилли қайта сўзламади.
Робия ял-ял ёниб турган келинга қараб ичидан қирринди ўтса, куёв ундан ҳамон кўз узмаётгани учун юраги тўлиб кетарди. Куёв унинг бутун дунёси эди, бу тўйни на куёв ҳохлади ва на Робия учун кутилган бўлди.
-Замирани дугонаси бирор нима енг, келганиздан бери фақат сув ичасиз.
-Еяпман.
Робия ердан кўз узмаган кўйи жавоб берди. Аслида бу тўйга ҳам мажбуран келиб ўтирибди. Тўйхонани ёрқин ранглар, гуллар билан безатилгани ҳозирда Робияни кўзига кўрингани йўқ. Унинг ягона айби етимлиги эди. У болалар уйида катта бўлган. Чиройда тенгсиз бўлгани билан бир «етимча » эди ҳолос. Барно опа икки дунёда ҳам бу етимчани остона ҳатлаб ичкарига йўлатмасди. Ҳозирда қизнинг бу ерда ўтирганини ҳеч ким билмайди, чунки уни Шахбоз уйидагилар билан
2-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Келинимиз бирам гўзалкииии.
Робияни олдидаги аёл келинни мақтай кетди. Афтидан бу аёл Робия билан ҳамсуҳбат бўлгиси келди чоғи.
—Ростдан ҳам.
—Эшитишимча куёвни аввал бир суйгани бўлган экан. Бизни Замирани кўрибдию, ошиғу шайдо бўлиб «ўламан саттор, шу қизга уйланаман» деб туриб олибди.
Робия бу сўзларни эшитар экан, ичидан зил кетди.
-Ҳм.
-Аммо лекин Замираям унча бунча қизмасда. Ҳали кўрасиз бу қиз тўйдан кейин эгизак туғади. Чунки уни авлодлари кўпчилиги эгиз.
-Худони бергани буёғи,- Робияга аёлни гаплари наштардек санчиларди.
-Тўғри.
Тўй қизигандан қизиди. Шахбоз эса Робияни кўздан қочирмасдан смс юбориб турарди.
«Гулим сени кўриб ўзимни босяпман. Бўлмаса бу ерни жанг майдонига айлантирардим»
«Буни кераги йўқ. Бир қизни бахтсиз қилиб нима қиласиз?»
Робия Замирага ҳозирдан ачина бошлаганди. Чунки у Шахбознинг беқарор феълини жуда яхши билади.
«Бир кишини бахти муҳимми сенга, сен ва мен бирга бахтли бўламиз икки киши, тарозини палласи бизда оғир бўлади»
Робия жавоб қайтармайди. Тўйда маза қилиб ўйин тушаётганларни томоша қилади. Унинг етимлиги айни чоғда жуда билинади. Талабалар ётоқхонаси унинг учун ҳаловат маскани ҳозирда. У ерда ҳеч ким уни етим деб камситмайди. Гўё ҳамма бир оиладек. Болалар уйидаги ҳаётини эса эслагиси келмайди. Бу ҳақида ҳеч кимга гапирмайди ҳам.
— Келин куёвни вальсга таклиф қиламиз.
Афсуски Шахбоз ўрнидан қимирлаб ҳам қўймади. Бир икки бора чақирилгач ҳам куёвда ўзгарош бўлмади. Буни эса Шсхбозни жуда рашкчи эканига йўйишди. Тортни ҳам ўлганни кунидан кесишди. Шу дамда Робия кетиш учун ўрнидан турди. Аммо Шахбознинг нигоҳлари қизни жойига ўтиришга унарди.
-Мен ортиқ бу азобда қололмайман. Бахтли бўлинг Шахбоз.
Робия ўзига ўзи гапирганча клатчини олиб чиқиш эшигига йўналди. Тўйхонадан анча узоқлашди. Ўзига келиб олиш учун яёв юришни маъқул кўрганди. Ҳеч қанча ўтмай унга етиб олган шарпани сезди.
-Нега кетдинг?
-Сииииз?...
Робияни тили айланмади. Куёв тўйни ташлаб уни қаршисида турарди.
-Кетма дедимку,- Шахбозни овози ўтинчли чиқди.
-Бу... Бу азоб.
-Сенсизлик азоб. Мен бунга чидолмайман.
-Илтимос қайтинг. Улар... Улар нима деб ўйлашади?
-Менга ўшаларни гапи муҳимми? Менга сен кераксан.
-Шахбоз ҳoзир ортингизга қайтмасангиз, мени ортиқ кўрмайсиз. Ҳеч қачон.
Робия дадил гапирди.
-Сен менга шуни раво кўрасанми?
-Агар ҳозир кетмасангиз ҳа. Мен ёлғиз қолмоқчиман.
3-қисм
Робия силтанганча югуриб кетди. Шахбоз эса ортидан чақирганлар сабаб қайтди. Ичкарига қараб бораркан онасининг жахли чиққанини пайқамай қолмади.
-Ҳа етимча келудими?
Барно опа чимирилганча сўради. Ҳаво бироз совиган, кузнинг салқини этни жунжиктирарди.
-Сиз қилдингиз ҳаммасини.
Шахбоз тўйхонага кириб кетди.
***
Робия йўлда кетиб борар, ахийри кўз ёшларига эрк берди. У ота онаси ким билмайди. Эсини болалар уйида таниган. Унинг фақат ёлғиз опаси бор. У ҳам Россияда яшайди.
-Яхши қиз ҳамроҳ керак эмасми?
Робия индамай кетаверди.
-Ҳой сизга гапиряпман.
Ортидан эргашган йигит қизни кўча қизлари деб адашганди. Робия қайрилиб ҳам қарамади.
-Нархингни айт келишамиз.
Робия дахшатдан титраб кетди. Уни кўча қизига ўхшатишдими? Тунги капалакка қиёслашдими? Қадамини янада тезлаштирди. Аммо у ўйлагандек бўлмади. Ортидаги хира пашша етишиб олди.
-Ҳооой намунча...
Робиянинг кўзлари жиққа ёш, бўёқсиз мовий кўзлари қизарганди. Қиз йигитни қўлини елкасидан олиб ташлади.
-Нима?
Йигит тилини ютди гўё. Қўлидаги ушлаб турган хориж купюрасини қандай ғижимлади сезмади.
-Мен сиз ўйлаган қизлардан эмасман. Ёлғиз қолмоқчи эдим ҳолос.
Робия катта йўлга чиқиб таксига қўл кўтарди.
-Мен олиб бориб қўяман манзилизга,- йигит Робияга эргашди.
-Сизнингча мен аҳмоққа ўхшайманми?
***
Шахбоз ғазабини босолмасди. Тўй тугаб маросимлар бошлангандаям ўзида эмасди.
-Она сиз мени ғуруримни ер билан битта қилдингиз.
-Ўчир овозингни. Сен кимни қанақалигини қаердан билардинг? Ўша етимча қайсидир фохишани харомисида. Йўқса у ерда нима қиларди?
Барно опа мехмонлар олдига кириб кетди. Шахбоз эса дастурхонда турган мева кесадиган пичоқни олиб костюмини чўнтагига солди.
-Менга тегишга рози бўлиш энг катта хатойинг бўлади.
Шахбоз ароқни кетма кет қуйиб ича бошлади. У мехмонлар тарқаб кетган дўстлари ўтирган столда ўтирарди.
-Эй жўра шу ердамисан?.
Усмон Шахбозни олдига ўтирди.
-Фууу бунча ичдинг? Кўзларинг сузилиб кетяпти.
-Дадиллик учун ичдим.
Шахбоз шундай дедию пичоқни ушлаб қўйди.
4-қисм
-Ёшмассануу.
-Юрагим ёниб кетяпти ўртоқ,- Шахбоз кўксини муштлади.
-Ақлдан озибсан. Тур меҳмонлар кетиб бўлди. Келинни олдига кирар экансан.
Шахбоз олдидаги пиёлани яна тўлдириб ичдида стулдан турди.
-Кирсам киравераман. Аммо бугун пушаймон қиламан.
-Валдирама бор кирда бахтли бўл.
Усмон ўзича фотиҳа тортди. Шахбоз эса бўйинбоғини ечиб ташлаб қўлига ушлаб олди.
-Шахбоз.
-Ҳа ойи пойлаб турибсизми?- киноя аралаш онасига гапирди.
-Болам келинга қўполлик қилма. У сен учун келди бу уйга.
Шахбоз жавоб қилмади. Гўшангага кириши билан келинни олдидаги янгалар чиқиб кетишди. Келинчак кўрпачада бошига рўмол ташлаб олганча ўтирарди. Шахбозни кирганини кўриб салом берди.
-Кераги йўқ.
-Чой ичасизми?
-Захар берсанг ичардим.
Замира бошқа сўз айтмади. Жимгина бошини эгди. Шахбоз эса костюмини ечиб бир четга ирғитди.
-Нега рози бўлдинг?
-Мен...
-Чайналмааа.
Шахбоз ғижиниб гапирди.
-Уйдагилар...
-Демак буни жабрини узоқ йил тортишади. Биласанми нима, бугун у тўйга келди. Мени илтимосим, таҳдидимга кўра келди. Келмаса бориб судраб келишимни биларди. Ёки тўйга келмаслигимни ҳам.
-Буни нега менга айтяпсиз?
-Чунки сени деб у бугун йиғлади. Мен номард унга ваъдалар бериб бажаролмадим. Уни қалби оғриди.
Шахбоз олдида турган пиёлани бир мушт солди. Замира чўчиб тушди.
-Сен онамни ўзингга қаратмасанг бугун сени ўрнингда у бўларди. У йиғламасди. Биз бахтли бўлардик. Афсус... Аммо энди ҳеч ким бахтли бўлмайди. На сен, на мен ва на Робия. Шахбоз Замирани қўполлик ила ётоққа тортди. Қиз янгалар «пичирлаган сирлар» сабаб буни бошқача тушунди. Шахбоз Замирага термулиб турди.
-Сен барибир у бўлолмайсан. Робия дунёда битта .
Аста қизнинг кийимини еча бошлади.
***
Робия ўзини тортқилаб кетаётган одамга кучи етмасди.
-Қўйвоооор.
-Бунча ноз қиласан? Ичингда ўлиб турибсанку.
Робия бу хира пашшадан қутилолмасди. Эркакни машинасига яқин қолганда Робия уни қўлидан қаттиқ тишлаб дуч келган томонга қочди. Қаршисидан чиққан машина уни уриб юборишига оз олди.
-Эсингни едингми? Ўлгинг келса мени айбим нима?
Ҳайдовчи эшикдан тушиб бақирди
-Илтимос... Ака ёрдам беринг.
Бу вақтда шилқим яқинлашиб қолганди. Шофёр гап нимадалигини тушунди.
-Ўтиринг.
Робия дарҳол машинага чиқди. Шофёр тезликни оширганча таъқибчидан узоқлаб кетди. Қиз эса ўпкасини босолмай йиғларди.
-Рахмат. Мен жудаям қўрқдим.
-Синглим ҳаммаси жойида, дунё фақат ёмонлардан иборат эмас.
***
Шахбоз пайтдан фойдаланиб костюмини олдида чўнтагидан пичоқни олди. Замирани очиқ бўйни узра пичоқни юритди. Қиз совуқ нарса баданига текканидан сесканиб кетди.
-Сен билан биииир шакаргуфторлик қилайлик.
Шахбозни кўзи совуқ йилтиллади.
5-қисм
Робия тўйиб йиғлади. Илк бора туғилмасам бўларди дея ич ичидан бир садо келди.
-Қаерда тушасиз?
Шундан кейингина Робия ҳаёлот дунёсидан қайтди, ва манзилни тушунтирди. Ҳеч қанча вақт ўтмай Робия ётоқхона олдида пайдо бўлганди. Қоровулга келганини билдириб хонасига чиқиб кетди. У ётоқхонанинг иккинчи қаватида туради. Иккинчи қаватда жуда кўп хоналар бўлиб 8-хонада Робия икки дугонаси билан турарди. Унинг афтодаҳол кириб келганини кўрган дугоналари қўлларидаги китобни ташлаб ўрниларидан ирғиб туришди.
-Робииииш нима бўлди?
Робия сумкасини бир четга улоқтириб, ўзи эшикни ёпдию ўтириб қолди.
-Санобар билмагандек гапирма, Шахбоз уйландию.
-Робия чинингни айт? Нима гап?
Робия ҳиқиллаб йиғлай бошлади. Нигора банкадан сув қуйиб Робияга узатди.
-Ма ичиб ол, ўзингга келасан.
Робия сувни ичиб бироз жим қолди.
-Энди гапир, нима бўлди?
-Қандай чидайман...
-Уффф яна шу гап. Ўзи ўша зўравон сенга мос эмасди. Фақат ҳукмини ўтказса бўлди унга. Айтдим тўйга борма деб. Сен эса тўйида ишкал чиқазади дединг. Чиқараверсин, уни ва атрофидагиларни муаммоси. Сен энди ўз ҳаётингни қуришинг керак,- Нигора куйиниб гапирарди.
-Тур кийимингни алиштир, баттар бўғиласан,- Санобар қизни қўлидан тортди. Робия итоаткорлик билан унга эргашди.
-Мен бошидан қарши эдим бу муносабатга. Шахбоз ўта қўпол. Сени ҳам уни севади деб ўйламайман. Бу севгимас қўрқув. Ундан қўрқасан.
-Илтимос... Жим,- Робия ҳолсиз шивирлади. Дераза олдига келиб узоқларга термулди.
-Робия ўзингни еб битирма. Шунчалар ўз сўзини ўтказа олган инсон наҳот онасига кучи етмайди. Бу сафсата.
***
Барно опа ёрдамчиларига бош қош бўлиб мехмонлардан қолган столни йиғиштирарди. Унга синглиси ҳамроҳ эди
-Опаа бирам чиройли қизни келин қилдизда.
-Нимасини айтасан. Ўғлим зора анави етимчасини унутса.
-Опа унутади. Мана кўрасиз.
-Ўзиям гапдаги Дилшодани адабини бердимда. У ҳам Замирага совчи эди. Шу сабаб тезда ўз ишимни битириб олдим, мана келин меники. Дилшода оғзини очиб қолаверди.
-Зап айёрсиз опа, сиздан дарс олса арзийди.
Опа сингил суҳбатга киришиб кетди. Бу ёқда эса янгаларни қулоғи динг.
Янгалар янги келинни бақириғидан чимилдиқли хона томон тўпланишди.
—Шахбоз нима гап?
-Замирахон?
Янгалар эшикни чертишди. Орқадан овозни эшитиб Барно опа келди.
—Шоирахон тинчмисизлар? - янгалар бетоқатлана бошлашди, Барнони гапига жавоб беришмади.
—Янга ўзимизни иш ҳалал берманг,- ичкаридан Шахбозни овози келди.
Янгалар ичкарида келинни тортинган дея ўйлаганча эшик олдидан нари кетишди.
-Ҳали қиз болада, уялади.
Бир бирларига сирли қочиримлар қилиб ўзларига аталган хонага киришди
***
-Овозинг чиқмасин.
Шахбоз бўйни қонаётган келинни оғзини маҳкам ёпиб турарди. Замира қанча типирчиламасин Шахбозга кучи етмасди.
6-қисм
-Меее.... Нннн
-Ўчир, сенга бу ҳам кам.
Шахбоз пичоқни яна бир бор Замирани баданида юритди.
-Жуда маза қиляпсанми? Сен рози бўлиб катта хато қилдинг. Ўзингча менга тегиб бахтли бўлмоқчи эдингда- а? Агар овозинг чиқса қиз бола эмас экан деб айтаман. Кейин бешта акангам бошини кўтаролмайди.
Шахбоз қизнинг сочини чангаллаб олиб гапирди.
-Шундоқ бўйнингга пичоқни тортин юборсам ўласан, аммо мен сени азобланиб ўлишингни истайман.
Замира типирчилар, бу вахшийни қўлидан қандай омон чиқишни ўйларди. Бақиргани фойда бермади. Эшикка ўзини урди, афсус қулф экан. Шахбоз уни яна пичоқ билан қўлига чизиқ тортиб сийлади. Мана оппоқ чойшаблар, гилам усти, кийимлари алвон рангда. Оғриқни зўридан жойидан қимирлолмайди қиз шўрлик. Замира Шахбоз сочини қўйиб юборгач уни оёғига йиқилди.
-Кечиринг...
-Яхшироқ илтимос қил. Зора кўнглим эриса.
Шахбоз Замирани устидан боплаб куларди.
-Мен билмагандим... Майли... Уй... Уйланинг унга. Мен... Мен кетаман.
Замира буткул эгилганча ялинарди.
-Ҳммм кечириш осонми? Ҳозир кўрамиз буни.
Шахбоз Робияни рақамини териб чақирув юборди. Аммо у тарафдан телефонни ўчириб қўйишди.
-Ана кўрдингми у мендан хафа. Сен билан ажрашсам ҳам у менга тегмайди. Негалигини биласанми? Йўқ билмайсан.
Шахбоз қўлини қон сачраган жойини нам салфеткада артарди. Буни кўриб Замирани ичида умид уйғонди. Энди озор бермаса керак деб.
-У сени бахтсиз қилган деб менга сира ҳам тегмайди. Бизни ўртамизда сен катта жарликсан.
-Шахбоз ака...
-Кичкина қўшни қизлигингча қолганинг тинч эди. Афсус...
Шахбоз қайта Замирага ташланди. Бу гал қиз бақиришгаям улгурмади. Кўзи қонга тўлган куёв, илк висол оқшомида келинни баданида пичоқ кесмаган жой қолдирмади. Замирани минг қийноқ билан инсон зотига ярашмаган тарзда вахчийларча чавақлади. Кейин эса ўзини ётоққа ташлаб уйқуга кетди. Хонада қонга беланган янги келинчак шу ҳолда қолаверди.
***
Янгалар азон айтилиши билан ювиниб келин куёвни эшигини қоқишди. Жавоб бўлмади. Яна қоқишди жавоб бўлмади. Ахийри Барно эшикни ортиқча калит билан очиб кирди. Ичкарига кирдию юрагини чангаллаб қулади. Ортидан кирган синглиси дод солди.
-Ё Аллоҳ...
—Вой дооооод, нима қилиб қўйдинг.
Куёв бемалол сигарета чекиб ўтирар. Ерда эса қонга беланган, келганига бир кеча ҳам бўлмаган келинчак ётарди. Оппоқ чойшаблар алвон тусга кирган, келинчакни қони билан бўялганди...
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5