Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Юрак тошдир, тош ҳам йиғлайди,
Тошдан бўлган бош ҳам йиғлайди,
Кўз нимадир, қош ҳам йиғлайди,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Болалагим бир уйинга қайт,
“Соғинганман сени ҳам” деб айт,
Умр елдай ўтиб кетган пайт,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Кимлар ўтди, ўтармиз бир кун,
Бир кун борми кун чиқмаган кун,
Ким бўлибди дунёга устун,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Ҳатто зоғ юрибди ризқин еб,
Тун турибди гоҳ кетиб, гоҳ кеб,
Кетар чоғда, э воҳ, жоним деб,
Мен ҳам нафас олсам майлими!
Дунё доддир, доддан чиқмайди,
Йўқотганинг ёддан чиқмайди,
Келган бало ётдан чиқмайди,
Мен ҳам нафас олсам майлими!