Мусофирчиликда юрган юраги хаста дўстимизнинг дил ноласи бу!!!.....
...Ота онам кетди мени ёлғизлаб,
Хаста жоним бунда оҳ урар чексиз..
Тунлар ёлғизликдан жимгина йиғлаб,
Опа, соғинаяпман сизнинг меҳрингиз!!
Мусофирман.. гарчи танамда оғриқ,
Ўз ўзимга шифо.. ўзимга мадад..
Келинг.. меҳрингиздан қилингиз тортиқ..
Опа.. машҳаргача розиман абад...
Кунларим ҳижронли.. оввора суръат..
Титилиб кетгудай сиз ёзган мактуб..
Қани эди етганида дилимда журъат..
Шарт кетиворардим ўтирмай кутиб..
Болалик...ҳовлимиз..хотир қийнайди
Бир кам дунёларни тўлдиргим келар..
Бугун юрагимга қил ҳам сиғмайди..
Сизни бағрингизда жон бергим келар..
Опа... меҳридарём.. якка ёлғизим..
Сиз дунёда суян.. мададкоримсиз..
Бир куни кўз юмсам.. сўниб юлдузим..
Қабримга бош қўйиб сўроқловчимсиз..
Опа! Мактуб битинг узундан узун..
Суъратлар жўнатинг янгидан янги..
Мен ўқиб йиғлайин .. йиғлайверсин тун..
Ва суратдан бўлсин нигоҳлар жанги!
http://ok.ru/dk?cmd=PopLayerPhoto&st.layer.cmd=PopLayerPhotoOuter&st.layer.type=GROUP&st.layer.revNav=off&st.layer.limitedUi=true&st.layer.showNav=off&st.layer.photoAlbumId=51712665714838&st.layer.photoId=834256982678&st.layer.navStartPhotoId=834256982678&st.layer.sbd=off&st.cmd=friendMain&st.friendId=566980789855&st._aid=GroupTopicLayer_openPhotoLayer
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев