Туни билан ёмғир ёғиб чиққан эди. Намозни ўқиб бўлгач, одамларга юзланиб: «Раббингиз нима деганини биласизларми?» дедилар. Улар: «Аллоҳнинг Расули билгувчироқ», деб жавоб беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «У зот айтдики: «Бандаларимдан айримлари менга иймон келтириб, айримлари куфр келтириб тонг оттирди. Кимки: «Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила бизга ёмғир ёғди», деса, у Менга иймон келтириб, юлдузларга куфр келтирибди. Аммо кимки: «Бу ва у ҳодисалар (шамол, булут), бўлиб бизга ёмғир ёғди», деса, у Менга куфр келтириб, юлдузларга иймон келтирибди» (Муттафақун алайҳ).
Уламолар айтадиларки: «Агар бир мусулмон: «Фалон ҳодиса бўлиб ёмғир ёғди», деса ва бу гапини шу ҳодиса, масалан, ҳаво булут бўлишининг ўзи ёмғирни пайдо қилади ва ёмғир ёғаверади, деган маънода айтган бўлса, у, шубҳасиз, муртад бўлиб, кофирга айланади. Агар бу гапни шу ҳодиса ёмғир ёғишининг аломати, одатда шу ҳодиса бўлганда ёмғир ёғади, бироқ ёмғирнинг яратувчиси Аллоҳ таоло ва у Аллоҳнинг фазли ила ёғади, деган маънода гапирган бўлса, кофир бўлмайди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу жумла кофирлар гапи бўлгани боис уни айтиш макруҳдир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев