Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Shunday inson bo'lingki kimni hayotida qanday o'rningiz bo'lsa shu joy uchun Allohga shukurlar aytsin...🕊
#Qalbim...🥀🥀🥀
1 комментарий
13 классов
#Алҳамдулиллоҳ
1 комментарий
18 классов
MC Foza – - Erka Qizaloq
2 комментария
83 класса
Бозорда.
У пайтларда қишлоқда бозор дегани ҳозиргидай ҳар кунлик эмас, фақат якшанба кунлари бўларди.
Эрининг ўлимидан сўнг бева қолган Робия етти ёшли қизини бозорга жўнатди. Қўлига зарур маҳсулотлар рўйхатини ёзиб берди: бир килодан картошка, пиёз, сабзи, парварда, ярим кило гўшт... Шунга етадиган пул тутқазди.
Тушга яқин қизи майишиб, бир дунё нарсани кўтариб келди. Робия бозорликни олиб кўрар экан, хурсанд бўлди: қизи корига ярайдиган бўлиб қолди! Раҳматли эри ҳаёт бўлганида-ку, ҳар якшанба ўзи бозорлик қиларди, қизи бозор ораламасди. Сабаби, деҳқон бозорига аёл зоти қадам қўймасди. Бугун бозорда юрган етти ёшли қизча ҳамманинг эътиборини тортгани бежиз эмас.
Робия кўнгли тўлиб, қизига раҳмат деди. Қизи эса, чўнтагидан пулларни чиқариб берди.
— Бу қанақаси?! — деди Робия ҳайрон қолиб. — Бунча нарсани қайси пулга олиб келдинг?
Қизининг кўзи йилтиллади:
— Ҳеч ким пулимни олмади. Картошкачи амакиям, пиёзчи амакиям: «Раҳматли отанг яхши одам эди, ёш кетди», деб бир килодан эмас, икки килодан берди. Пулимни эса олишмади.
Робиянинг мижжасига ёш қалқиб чиқди.
#Qalbim...🥀🥀🥀
1 комментарий
13 классов
🤗🤗🤗❤️
1 комментарий
13 классов
Суҳайл ибн Амр аёли билан сафарга чиққан эди. Йўлда қароқчилар уларнинг йўлини тўсиб, мол-мулклари ва таомларини олиб қўйишди. Кейин ўғрилар ўтириб, тортиб олинган таомларни ея бошлашди. Ўғриларнинг бошлиғи овқатланишда уларга шерик бўлмаётгани Суҳайл ибн Амрнинг эътибрини тортди ва ундан:
- Нега сиз улар билан овқатланмаяпсиз? - деб сўради.
- Мен рўзадорман, - деб жавоб берди у.
Суҳайл ҳайратланиб:
- Ўғирлик қилиб яна рўза ҳам тутасизми? - деди.
Шунда у:
- Мен ўзим билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдираман, шоядки бир куни ўша эшикдан кирсам, - деди.
Орадан бир ёки икки йил ўтгач, Суҳайл уни ҳажда Каъбанинг олдида кўрди. У зоҳид ва обид кишига айланган эди. Суҳайл уни кўриб таниди ва унга:
- Ким ўзи билан Аллоҳ ўртасида бир эшик қолдирса, бир куни албатта ўша эшикдан киради, - деди.
Гарчи кўп гуноҳлар қилган бўлсангиз ҳам, ўзингиз билан Аллоҳ азза ва жалла ўртасидаги барча эшикларни ёпиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Шоядки, биргина эшик сизга кўплаб эшикларни очиб юборса...
#Qalbim...🥀🥀🥀
2 комментария
12 классов
🥀🥀🥀
1 комментарий
50 классов
АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ
Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўради. Довуд алайҳиссалом:
- Ҳолинга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
- Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.
Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
- Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, - дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
- Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:
- Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, - дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
- Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қурақликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, - деди ва унга юз динорни узатиб:
- Буни болаларинга сарфлагин, - деди.
“Кўҳна дунё ривоятлари” китобидан.
#Qalbim...🥀🥀🥀