У жуфту ҳалолига бўлган вафодорлиги учун унинг яқинларига ҳадялар жўнатарди...
Аёлига бўлган муҳаббатини изҳор қилиш учун унинг лаби теккан жойдан сув ичарди...
Аёли билан суҳбатлашиш учун... тунги сайрга чиқарди...
Аёли унинг сочини тараши учун бошини қуйи солиб турар эди...
У аёлига жуда ҳалим ва сабрли эди. Ҳатто бир куни аёли ғазаб қилиб тобоқни қасддан уриб синдирганда... У хеч қандай эътироз билдирмади балки идишнинг синиқларини йиғиштира бошлади...
У аёлининг ҳазилига кулар, унга қўшилиб ҳазиллар қилар эди...
У баъзан таомидан аёлининг лабига тутиб, ўз қўли билан едирар эди...
У аёлларининг уйида уларга бошқалардан энг яхшироқ ва энг меҳрибонроқ эди...
Буларнинг барига ишонинг. У чиндан шундай киши эди. Чунки у энг гўзал хулқлар соҳиби эди..
Танидингизми у зот ким?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев