1. Энг кўп азоб берадиган нарса – онаси йўқ хонадон ва намозсиз ҳаёт.
2. Ишимиздан кечиккан пайтимизда, бошлиқдан уялиб, бошимизни эккан ҳолда, шивирлаб гапирамиз.
Аллоҳ ҳузурида туриш пайтидаги намоздан кечикканимизда ҳам ўзимизни шундай ҳис қиламизми?!
3. Касаллик кичик бир мактуб бўлиб, инсонга, "Мунча заиф бўлмасанг!" деб хабар беради.
Эй Робб! Офиятингга муҳтож бўлган ҳар кимсага шифо бер!
4. Умар ибн Абдулазиз:
"Охиратларингизни яроқли ҳолга келтиринглар, шунда дунёларингиз ҳам яроқли бўлади", дедилар
5. Ўч ва қасос олишга интилган пайтингда, сен икки қабр кавлаётган бўласан. Унинг бири ўзинггадир!
6. Ёш болакайни юқорига отганингда, у кулади.
Чунки уни ерга ағанатмасдан ушлаб олишингни билади.
Мана шу нарса "Ишонч"дир.
Шунингдек, сени ҳам қазои-қадар отиб юборса, йиқилишимдан олдин Роббим раҳмати ушлаб олади, деб доим айт.
Мана шу нарса "Роббимга нисбатан ишонч"дир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев