---/ ---/
Эй Роббим, Сен қанчалар сабрли Зотсан?! Сен йўқдан бор қилган ва униб ўстирган ва жасадини соғлом қилиб қўйган ва сон саноқсиз неъматлар билан кечаю кундуз таъминлаб қўйган бандаларинг СЕНИ йўқ десалар ва уларни СЕН яратганингни инкор қилсалар ва бу неъматларни СЕНДАН деб билмасалар ҳам САБР қилиб турасан?!
Йиллаб уларга нозу неъматлар беришда давом этасан?! Улар ўзларини СЕНИНГ банданг деб билмайдилар. Улар СЕНИ еру осмонни, коинотни, барча борлиқни Яратган Қодир Зот тан олмайдилар. Улар булар бари ўз ўзидан тасодифан пайдо бўлиб қолган дейишади. Улар дунёга тасодифан келиб қолганмиз ва у дунё йўқ. Жаннат ва дўзах йўқ. Ўлим билан ҳамма нарса тугайди дейишади.
Улар ўлиб кетган яқинларини қайта кўришдан умидлари узилган. Улар қайта тирилиб, жаннатда мангу яшашдан умидлари узилган.
Улар ҳар сонияда қалблари билан СЕНГА боғланиб, шукрлар айтиб, мағфират сўраб туриш неъматидан маҳрумдирлар. Улар нимага эришган бўлса, булар ўз ҳаракатлари ва ёки тасодиф туфайли деб биладилар. Нимадан айрилган бўлса, бу ҳам тасодиф деб тушунадилар. Келажак ҳаётдан умид йўқ. Қоп қоронғу қалб билан руҳий озуқадан маҳрум яшайдилар. Шу дунёдаги нафсоний эҳтиёжини қондиришдан бошқа мақсадлари йўқ. Улар учун ҳалол ҳаром ва савоб гуноҳ тушунчаси йўқ. Улар учун Яратгувчи зот Аллох йўқ. Шу аҳволда яшаб умрлари охиригача моддий неъматлар ичида маза қилиб ўтишади.
СЕН уларга шунча йиллар давомида, агарчи СЕНИ инкор қилсаларда, Зоти покингни ва Ибодатга лойиқ ягона Зотлигингни рад қилсаларда, уларга мол дунё, бола чақа, мансаб пул ва ҳаказо каби, дунё неъматларини бериб қўясан. Улар шукр қилмасаларда бераверасан. Улар Сени дининга ва пайғамбаринга ва имонли бандаларинга душманлик қилсаларда бераверасан. Сен қанчалар САБРЛИК Зотсан Роббим?!
Мен имон келтирдим, Сени ибодатга лойиқ ягона Зотлигинга. Пайғамбарларинга, китобларинга, жаннату дўзах ва қайта тирилиш ҳақлигига, мени мағфират қил! Менга раҳм қил! Ғазаб қилма. азоб қилма ё Раҳмон! Омин!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2