124. «Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди.
Тоха сураси 124 оят.
.
Кейин Аллоҳ таоло уларга қараб:
123. «Ҳаммангиз бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг»..., деди.
Яъни жаннатдан тушинг, деди. Шу билан шайтон ва Одам орасидаги душманлик собит бўлди. Одам боласига шайтон душман экани, жаннатдан ҳам душман ҳолида тушгани, қиёматгача душманлик қилиши аниқ бўлди. Одам ўзининг бир умрлик душманидан, токи тирик экан, эҳтиёт бўлиб юриши керак. Шайтоннинг иғвосига учиб, қилар ишни қилиб қўйиб, кейин, «Ғафлатда қолибман, шайтон йўлдан урибди» дейишнинг фойдаси йўқ.
Шу билан бирга, Аллоҳ таоло ер юзида келажакда бўладиган ишларнинг ҳам ҳақиқатини билдириб қўйди:
123.«Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас».
Демак, инсон ер юзига тушганидаёқ Аллоҳ таоло унга ҳидоят – Пайғамбар ва китоблар юбориб туришини айтиб қўйган. Аллоҳ таолодан келган ҳидоятга эргашиб яшаган инсонгина адашмайди, бахтсиз бўлмайди. Аллоҳдан келган ҳидоятга эргашиб яшаган инсонгина тўғри йўлда юрган бўлади, бахт топади.
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур...»
Қайси бир инсон Аллоҳни унутса, Уни эсламаса, Унинг ҳидоятига эргашмаса, ўзига ўзи қилади. Аввало, ундай одам бу дунёда танглик-торликда ҳаёт кечиради. Иймонсизлиги туфайли, ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймас бўлиб қолади. Молу дунё, айшу ишрат ичида кўмилиб ётса ҳам, унга оз кўринади. Улардан ажраб қолишидан қўрқаверади. Иймонсизлиги туфайли кетма-кет муаммолар келиб чиқаверади.
«...Ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз».
Бу ҳам ҳаёти дунёда қилган қилмишига муносиб жазодир. Лекин унинг ўзи нима учун кўр ҳолда тирилтирилганлигини тушуна олмайди.
(Тафсири ҳилол)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1