Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло айтади:
«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилингиз ва Мени инкор қилмангиз!» (Бақара: 152).
يا أَيَّهَا الَّذِيْنَ آمنُوْا اذْكُرُوْا اللهَ ذِكْرًا كَثِيْرًا
«Эй мўминлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар!» (Аҳзоб: 41).
وَالذَّاكِرِيْنَ اللهَ كَثِيْرًا وَالذَّاكِرَاتِ أَعَدَّ اللهُ لَهُمْ مَغْفِرَةً وَأَجْرًا عَظِيْمًا
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп зикр қилувчи) аёллар – улар учун Аллоҳ магфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб қўйгандир». (Аҳзоб: 35).
وَاذْكُرْ رَبَّكَ فِيْ نَفْسِكَ تَضَرُّعاً وَخِيْفَةً وَدُونَ الْجَهْرِ مِنَ الْقَوْلِ بِالْغُدُوِّ وَالآصَالِ وَلاَ تَكُنْ مِنَ الْغَافِلِيْنَ.
«Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг!» (Аъроф: 205).
وَقَالَ : (مَثَلُ الَّذِي يَذْكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لاَ يَذْكُرُ رَبَّهُ مَثَلُ الْحَيِّ وَالْمَيِّتِ).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда айтадилар:
«Парвардигорини зикр қиладиган киши билан зикр қилмайдиган кимсанинг фарқи тирик билан ўликнинг фарқи (кабидир)».
(Бухорий ривояти).
وَقَالَ : (أَلاَ أُنَبِّؤُكُمْ بِخَيْرِ أَعْمَالِكُمْ، وَأَزْكَاهَا عِنْدَ مَلِيْكِكُمْ، وَأَرْفَعِهَا فِي دَرَجَاتِكُمْ، وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ إِنْفَاقِ الذَّهَبِ وَالْوَرِقِ، وَخَيْرٍ لَكُمْ مِنْ أَنْ تَلْقَوْا عَدُوَّكُمْ فَتَضْرِبُوا أَعْنَاقَهُمْ وَيَضْرِبُوا أَعْنَاقَكُم؟ قَالُوا: بَلَى، قَالَ: ذِكْرُ اللهِ تَعَالَى).
«Сизларга амалларингиз ичида энг яхшисини, Маликларингиз ҳузурида энг покизасини, даражаларингизни кўтарувчисини, олтину кумуш эҳсон қилишдан ҳам яхшироғини ва душманларингизга рўпара бўлиб, сизлар уларни улар сизларни бўйинларингизга (қилич) уришларидан ҳам хайрлироғини хабарини берайми?», - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ҳа, - дейишди (асҳоблари). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таолонинг зикри!».
(Термизий ва Ибн Можа ривояти).
وَقَالَ : (يَقُولُ اللهُ تَعَالَى : أَنَا عِنْدَ ظَنِّ عَبْدِي بِي، وَأَنَا مَعَهُ إِذَا ذَكَرَنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ فِي نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلأٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلأٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ شِبْراً تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ ذِرَاعاً، وَإِنْ تَقَرَّبَ إِلَيَّ ذِرَاعاً تَقَرَّبْتُ إِلَيْهِ بَاعاً، وَإِنْ أَتَانِي يَمْشِي أَتَيْتُهُ هَرْوَلَةً).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло айтади: Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги ўйидаман. Агар у Мени зикр қилса, Мен у билан биргаман. Агар у Мени ичида зикр қилса, Мен ҳам уни ичимда зикр қиламан. Агар у Мени жамоа-кишилар (ораси)да зикр қилса, Мен уни улардан яхшироқ халқ-жамоа (ораси) да зикр қиламан. Агар у Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ (65-75см) яқинлашаман. Агар у Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Мен (томон)га юриб келадиган бўлса, Мен унга (томон) югураман».
(Бухорий ва Муслим ривояти).
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ بُسْرٍ أَنَّ رَجُلاً قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ شَرَائِعَ الإِسْلاَمِ قَدْ كَثُرَتْ عَلَيَّ، فَأَخْبِرْنِي بِشَيْءٍ أَتَشَبَّثُ بِهِ. قَالَ: (لاَ يَزَالُ لِسَانُكَ رَطْباً مِنْ ذِكْرِ اللهِ).
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан: Бир киши: Эй Аллоҳнинг Расули, Ислом (нинг нафл) амаллари менга кўпайиб кетди. Сиз менга (ўзи енгил савоби кўп) бир нарсани ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилай, - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тилинг ҳеч қачон Аллоҳнинг зикридан тўхтамасин».
(Термизий ва Ибн Можа ривояти).
وَقَالَ : (مَنْ قَرَأَ حَرْفاً مِنْ كِتَابِ اللهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، لاَ أَقُولُ: }الم{ حَرْفٌ، وَلَكِنْ: أَلِفٌ حَرْفٌ، وَلاَمٌ حَرْفٌ، وَمِيْمٌ حَرْفٌ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга бир ҳасана (ёзилади). Мен «Алиф, Лам, Мим» бир ҳарф, деб айтмайман. Лекин «Алиф» бир ҳарф, «Лам» бир ҳарф, «Мим» бир ҳарфдир»
(Термизий ривояти).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев